Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматуллаева Гулчехра Нуруллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистон электр энергетикаси саноатини иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1408.
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Назарова Раъно Рустамовна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSс.15/31.12.2020.I.09.04.
Расмий оппонентлар: Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Ўзбекистон электроэнергетика саноатининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергетикаси саноатидаги ресурслар ва жараёнларни оптималлаштириш, потенциал хавф даражасини камайтириш тадбирлари асосида энергия манбалари импорти (0,2% дан 0,1% га), энергия йўқотилиши (7,35% дан 4,0% га), аҳоли жон бошига электр энергиясини ишлаб чиқариш (1,91 МВт/с дан 6,0 МВт/с га) чегаравий қийматларига эришиш асосланган;
электр энергетикаси саноатидаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини  иқтисодий хавфсизлик талабларига мувофиқлиги жиҳатидан қайта гуруҳлаш ҳамда аниқланган “заиф бўғин”лар бўйича стратегик тадбирлар белгилаш орқали иқтисодий жиҳатдан барқарор ва хавфсиз ривожлантириш имкониятлари асосланган;
қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 30 фоизга, атом ва водород энергетикасини 10 фоизга қадар ошириш тадбирлари асосида электр энергияси ишлаб чиқаришни диверсификациялаш негизида “яшил энергетика”ни самарали ривожлантириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон иқтисодиётининг энергия хавфсизлигига индивидуал омиллар таъсирининг кучини белгиловчи кўп омилли эконометрик моделларнинг миқдорий боғланишларини баҳолаш асосида 2026 йилга мўлжалланган электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ҳисобланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электр энергетикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр энергетикаси ривожланишига таъсир этувчи иқтисодий ўсиш ва аҳоли турмуш даражаси сифати кўрсаткичларининг чегаравий қийматларини аниқлаш орқали соҳадаги ресурслар ва жараёнларни оптималлаштириш параметрларини киритиш, яқинлашиб келаётган хавфни олдиндан аниқлаш ва олдини олиш асосида электр энергетикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш таклифи “Сирдарё иссиқлик электр станцияси” АЖ “Ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Сирдарё иссиқлик электр станцияси” АЖнинг 2022 йил 19 апрелдаги 01-17/1388-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сирдарё ИЭСда электр энергетикаси ишлаб чиқариш жараёнини реал вазиятга йўналтириш, ресурслар ва жараёнларни оптималлаштириш параметрларини киритиш, яқинлашиб келаётган хавфни олдиндан аниқлаш ва унинг олдини олиш чораларини кўриш имкони яратилган;
электр энергетикаси саноатидаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини қайта гуруҳлаш ҳамда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича стратегик режа вазифаларини ишлаб чиқиш орқали соҳани иқтисодий жиҳатдан барқарор ва хавфсиз ривожлантириш имкониятларидан фойдаланиш таклифи “Сирдарё иссиқлик электр станцияси” АЖ “Ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Сирдарё иссиқлик электр станцияси” АЖнинг 2022 йил 19 апрелдаги 01-17/1388-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сирдарё ИЭСнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини қайта гуруҳлаш имконини бериб, ИЭСнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича стратегик режа вазифаларини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилган;
қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 30 фоизга, атом ва водород энергетикасини 10 фоизга қадар ошириш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришни диверсификациялаш асосида “яшил энергетика”ни самарали ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги томонидан “Ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 02-05-235-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқаришни, РЭС 30% ва АЭСни 10% диверсификация қилиш имкониятлари аниқланган; 
Ўзбекистон иқтисодиётининг энергия хавфсизлигига индивидуал омиллар таъсирининг кучини белгиловчи кўп омилли эконометрик моделларнинг миқдорий боғланишларини баҳолаш асосида 2026 йилга мўлжалланган электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари “Сирдарё иссиқлик электр станцияси” АЖ “Ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Сирдарё иссиқлик электр станцияси” АЖнинг 2022 йил 19 апрелдаги 01-17/1388-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижа Сирдарё ИЭСга энергия истеъмоли динамикаси ва структурасини уларнинг ўсиши ва аҳоли турмуш даражасини ошириш йўналиши бўйича мувофиқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish