Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткабулова Дилором Халилулллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туризм соҳасида инвестицияларни молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1797.
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якыпбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Олим Абдураимович, иқтисод фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасидаги инвестицияларни молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий рисклар (молиявий, лойиҳа ташаббускорлари билан боғлиқ ва лойиҳани амалга ошириш рисклари)ни бошқаришда мослашувчан ёндашувни қўллаш ҳамда туризм хизматлари экспортининг инфратузилмасини яхшилаш асосланган;
туризм соҳасидаги инвестицияларни молиялаштиришда корхона капиталида улушли иштирок этиш, венчурли молиялаштириш, қопланмаган ва чақириб олинмайдиган ҳужжатлаштирилган аккредитивлардан фойдаланиш, кредитларни бонификация қилиш каби шакл ва усуллари афзалликларини мувофиқлаштириш орқали инфратузилма объектларини молиялаштириш ҳажмини ошириш асосланган;
туризм соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш самараси (EAIT)нинг мақсадли дастурларни молиялаштириш (FTP), инновацион-инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган субъектларга молиявий имтиёзлар бериш (GFB), туризмни ривожлантиришга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотларни молиялаштиришга йўналтирилган давлат грантлари миқдорини кўпайтириш(IGG) ўртасидаги омилли боғлиқлик асосланган;
инвестиция лойиҳаларини кредитлаш ҳажмини оширишда туризм соҳаси фаолият йўналишларининг ички ва ташқи муҳитига боғлиқ ҳолда кредит линияси очиш, синдицияли кредитлаш, алоҳида ссуда ҳисобрақамидан бир маротабали кредитлаш шаклларидан комплекс фойдаланиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм соҳасидаги инвестицияларни молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
асосий рисклар (молиявий, лойиҳа ташаббускорлари билан боғлиқ ва лойиҳани амалга ошириш рисклари)ни бошқаришда мослашувчан ёндашувни қўллаш ҳамда туризм хизматлари экспортининг инфратузилмасини яхшилаш орқали туризм хизматлари кўрсатишнинг экспортдаги улушини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 04-18/2136-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи республикада туризмнинг экспортдаги улушини 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 3,8 фоизли пунктга ошишида асосий омил бўлган; 
туризм соҳасидаги инвестицияларни молиялаштиришда корхона капиталида улушли иштирок этиш, венчурли молиялаштириш, қопланмаган ва чақириб олинмайдиган ҳужжатлаштирилган аккредитивлардан фойдаланиш, кредитларни бонификация қилиш каби шакл ва усуллари афзалликларини мувофиқлаштириш орқали инфратузилма объектларини молиялаштириш ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 04-18/2136-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида республика бўйича туризм соҳасидаги инфратузилма объектларини молиялаштириш ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 11,7 фоизга ошган;
туризм соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш самараси (EAIT)нинг мақсадли дастурларни молиялаштириш (FTP), инновацион-инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган субъектларга молиявий имтиёзлар бериш (GFB), туризмни ривожлантиришга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотларни молиялаштиришга йўналтирилган давлат грантлари миқдорини кўпайтириш (IGG) ўртасидаги омилли боғлиқликдан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 04-18/2136-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида республикада туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган молиявий имтиёзлар ва давлат грантлари ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 2,7 фоизга ошган; 
инвестиция лойиҳаларини кредитлаш ҳажмини оширишда туризм соҳаси фаолият йўналишларининг ички ва ташқи муҳитига боғлиқ ҳолда кредит линияси очиш, синдицияли кредитлаш, алоҳида ссуда ҳисоб рақамидан бир маротабали кредитлаш шаклларидан комплекс фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 04-18/2136-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Ўзбекистон Республикасининг йирик тижорат банклари томонидан туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга ажратилган кредитлаш ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 15,7 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish