Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаев Фаррух Тошмуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақада саноат таркибий ўзгаришларини эконометрик моделлаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)», 08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2392.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаев Жасур Эркинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда саноатдаги таркибий ўзгаришлар самарадорлигини баҳолаш услубиятини такомиллаштириш ва истиқболларини эконометрик прогнозлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳиcобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа саноатида таркибий ўзгаришлар самарадорлигини оширишда саноати ривожланиши паст бўлган Бандихон, Қизириқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Музрабод ҳамда Узун туманларида саноат кластерларини шакллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Сурхондарё вилоятида саноат ишлаб чиқариши ривожланишига таъсир қилувчи таркибий ўзгаришларни 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
минтақа саноатини ривожлантиришда рақамли технологиялар, банк, суғурта, молиявий лизинг, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари бўйича тармоқ-ҳудуд ёндошувини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Сурхондарё вилояти саноатида таркибий ўзгаришлар самарадорлигини оширишда "таркибий трансформациялар", "таркибий ўзгаришлар", "таркибий силжишлар" интеграциясининг инновацион технологияга асосланган тузилмаси таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада саноат таркибий ўзгаришларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа саноатида таркибий ўзгаришлар самарадорлигини оширишда саноати ривожланиши паст бўлган Бандихон, Қизириқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Музрабод ҳамда Узун туманларида саноат кластерларини шакллантириш бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 31 майдаги “2022-2026 йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 28 октябрдаги 07-07/2856-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши Сурхондарё вилояти саноатида таркибий ўзгаришларнинг замонавий фан-техника ютуқлари, янги технологияларни жорий этиш, истиқболли тармоқларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишларини белгилаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
Сурхондарё вилоятида саноат ишлаб чиқариши ривожланишига таъсир қилувчи таркибий ўзгаришларни 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклиф Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 31 майдаги “2022-2026 йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 28 октябрдаги 07-07/2856-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё вилояти саноат тармоқларида таркибий ўзгаришларни 2022-2026 йилларгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган ва хисоб-китобларга кўра, вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2026 йилга бориб 6895.6 млрд.сўмни, яъни 2021 йилга нисбатан 2026 йилга келиб 43.6%га ошириш имкониятлари мавжудлиги асосланган;
Сурхондарё вилояти саноатида таркибий ўзгаришлар самарадорлигини оширишда "таркибий трансформациялар", "таркибий ўзгаришлар", "таркибий силжишлар" интеграциясининг инновацион технологияга асосланган тузилмаси бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 15 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 30-8-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 28 октябрдаги 07-07/2856-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ички ва ташқи бозорда рақобат позициясини мустаҳкамлаш ва минтақавий ялпи ҳудудий маҳсулотни оширишга қаратилган саноат тармоқларидаги таркибий ўзгаришларини самарали амалга ошириш имкониятини яратган;
минтақа саноатини ривожлантиришда рақамли технологиялар, банк, суғурта, молиявий лизинг, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари бўйича тармоқ-ҳудуд ёндошувини ишлаб чиқиш бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 15 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 30-8-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 28 октябрдаги 07-07/2856-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё вилояти саноати даражасига таъсир қилувчи омиллар ишлаб чиқилган ҳамда саноат ривожланишига, ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсир қилувчи омилларни салбий ва ижобий жиҳатларига қараб тегишли қарорлар қабул қилиниши, омиллар таъсирини текислаш ёки ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish