Sayt test rejimida ishlamoqda

Баҳриддинов Жаҳонгирбек Равшанжон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Товарлар ва хизматлар маркетинги тизимида нархларни шакллантиришнинг бошқарув ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 - «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит», 08.00.11 – «Маркетинг» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt512.
Илмий раҳбар: Меҳмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Абдунаби Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмаматов Диёр Хақбердиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади товарлар ва хизматлар маркетинги тизимида нархларни шакллантиришнинг бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дон ва дон маҳсулотларини нархлаштиришда маркетинг харажатларининг чегаравий қийматларини (1,9-2,8 фоиз), сотиш ва етказиб бериш харажатларининг чегаравий қийматларини (4,6-6,9 фоиз) маҳсулот таннархига нисбатан қўллаш меъёрларини киритиш асосланган;
ҳисоб сиёсатига товар ва хизматлар турлари бўйича нархларни шакллантиришда 2981 – «Товарлар нархлари буйича савдо устамаси», 2982 – «Хизматлар нархлари бўйича савдо устамаси» ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
товар ишлаб чиқариш жараёнида унинг таннархига масъулият марказлари фойдасини қўшиш асосида трансфер нархни шакллантириш ва уларни ҳисобини юритиш бўйича 2020 - «Ишлаб чиқаришда трансфер нархлар» ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
доимий ва ўзгарувчан харажатлар таъсирини ҳисобга олиш асосида дон ва дон маҳсулотлари нархларини 2030 йилгача бўлган ўзгаришининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Товар ва хизматлар маркетинги тизимида нархларни шакллантириш  ҳамда бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дон ва дон маҳсулотларини нархлаштиришда маркетинг харажатларининг чегаравий қийматларини (1,9-2,8 фоиз), сотиш ва етказиб бериш харажатларининг чегаравий қийматларини (4,6-6,9 фоиз) маҳсулот таннархига нисбатан қўллаш меъёрларини киритиш таклифи «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги ташкилотлар, яъни «Учқўрғондонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 27 декабрдаги 340-сон буйруғи, «Намангандонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 29 декабрдаги 281ф-сон буйруғи ҳамда «Попдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 30 декабрдаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган хисоб сиёсатларида ўз аксини топган («Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 2022 йил 4 августдаги 7-4-39-876-сон маълумотномаси). Натижада, тизим ташкилотларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматларга баҳо белгилашни ягона ёндашув асосида амалга ошириш ва бу бўйича молиявий натижаларни ишончлилигини таъминлаш имконияти яратилган;
ҳисоб сиёсатига товар ва хизматлар турлари бўйича нархларни шакллантиришда 2981 – «Товарлар нархлари буйича савдо устамаси», 2982 – «Хизматлар нархлари бўйича савдо устамаси» ишчи счётларини киритиш таклифи «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги ташкилотлар, яъни «Учқўрғондонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 27 декабрдаги 340-сон буйруғи, «Намангандонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 29 декабрдаги 281ф-сон буйруғи ҳамда «Попдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 30 декабрдаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган хисоб сиёсатларида ўз аксини топган («Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 2022 йил 4 августдаги 7-4-39-876-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, ташкилотлар маркетинг тизимида товарлар нархларини шакллантиришда савдо устамасига оид ахборотларни алоҳида умумлаштириш имконияти яратилган;
товар ишлаб чиқариш жараёнида унинг таннархига масъулият марказлари фойдасини қўшиш асосида трансфер нархни шакллантириш  ва уларни ҳисобини юритиш бўйича 2020 - «Ишлаб чиқаришда трансфер нархлар» ишчи счётини киритиш  таклифи «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги ташкилотлар, яъни «Учқўрғондонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 27 декабрдаги 340-сон буйруғи, «Намангандонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 29 декабрдаги 281ф-сон буйруғи ҳамда «Попдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 30 декабрдаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган хисоб сиёсатларида ўз аксини топган («Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 2022 йил 4 августдаги 7-4-39-876-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада ишлаб чиқариш жараёнида  маҳсулотни тайёр холатга келгунга қадар бўлинмаларда нархини олдиндан белгилаб бориш, шунингдек хар бир бўлинма бўйича молиявий натижани шакллантириш имконияти яратилган;
доимий ва ўзгарувчан харажатлар таъсирини ҳисобга олиш асосида дон ва дон маҳсулотлари нархларини 2030 йилгача бўлган ўзгаришининг прогноз параметрлари бўйича таклифи «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси томонидан узоқ муддатли прогноз кўрсаткичларни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 2022 йил 4 августдаги 7-4-39-876-сон маълумотномаси). Натижада, товар ва хизматлар нархларини шакллантириш юзасидан стратегик бошқарув қарорларини қабул қилишга оид зарурий ахборотларни  олиш имконини берган

Yangiliklarga obuna bo‘lish