Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурашидов Зафаржон Абдумажидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг географик хусусиятлари (Ўзбекистон Республикаси мисолида)», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Gr51.
Илмий раҳбар: Нигматов  Аскар  Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Ҳамроқул Турсунқулович, география фанлари доктори; Назаров Абдуғаффор Абдужабборович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Сейсмология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси Ўзбекистон Республикаси қисмида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг географик хусусиятларини ташкил этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
водийнинг муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш (қуёш, шамол, ички сувлар-гидро, биогаз) турлари бўйича илк бор дала тадқиқотлари ҳам аэрокосмик методлар (Contour, Image Surface), Corel DRAW, Mapinfo, Panama алгоритмлари ва маълумотлари асосида аниқланган ва ГИС технологиялари ёрдамида йирик (1: 200000) масштабли карталари яратилган; 
муқобил энергия манбаларини баҳолаш мезонлари асосида қуёш, шамол, ички сувлар-гидро, биогаз ресурслари миқдор ва сифат кўрсаткичлари (жуда қулай, қулай, ўртача қулай, камроқ қулай) да мавзули карталар яратилган;
табиий географик шароит рельеф ва агро-гидрометеорологик кўрсаткичлари (мавсумий ва доимий, локал ёки глобал оқимлар, хавфли метеорологик ҳодисалар) ни ифодаловчи гибрид жойлашув ареаллари аниқланган; 
тоғ ва тоғ олди ҳамда текислик ҳудудида жойлашган водийни атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг қиёсий устунликлари ва муаммоларини ҳисобга олиш имконини берувчи ёндашув асосида такомиллаштирилган; 
водийда табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш турлари (табиий питомниклар ташкил этиш, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида меҳмон уйларини қуриш, туризм, тоғ чанғи туризми, яшил энергия олиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, экологияни сақлаш) географик ва маъмурий-ҳудудий жиҳатларига таянган ҳолда такомиллаштириш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийсида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг географик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
водий муқобил энергия манбалари ички сув-гидро имкониятлари Андижон вилояти Норин–Қорадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2022 йил 28 мартдаги 03/27-652 сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда жойлашган 114 та эски сув тегирмон манзиллари туманлар кесимида аниқланган, гуруҳлаштирилган, аҳоли жон бошига тўғри келувчи сув ресурслари баҳоланган, ҳудудийлик мезонларини, арзон, маҳаллий электр энергия олиш тавсияларини, географик районлаштириш картасини ишлаб чиқиш имконини берган;
Фарғона водийсида 343 та эски сув тегирмонлари (Фарғона вилоятида 147 та, Наманган вилоятида 82 та, Андижон вилоятида 114 та сув) нинг географик кординаталаридан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2022 йил 28 мартдаги 03/27-652 сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишда соҳани комплекс ривожлантириш асосларини яратиш имкониятини берган;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид илмий-амалий таклифлар Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 18 мартдаги 02-02/7-360 сон маълумотномаси). Натижада, Тўрақўрғон, Чуст, Бувайда, Олтиариқ, Фарғона, Бўстон, Олтинкўл, Қўрғонтепа туманларида атроф-муҳитга зарарли чиқиндилардан тозалаш даражаси 1,8 фоизга ошириш имконини берган;
биочиқиндилардан соф, тоза экологик энергия олишда атроф-муҳит муҳофаза қилиш, экологик муҳитини сақлаш учун гибрид, арзон экологик энергия олишга оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 18 мартдаги 02-02/7-360 сон маълумотномаси). Натижада, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларини “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси”ни такомиллаштириш имконини берган;
муқобил энергия манбалари: қуёш, шамол, биогаз, ички сувлар-гидро имкониялари Фарғона водийси бўйича географик карталар яратилишига оид илмий-амалий таклифлар Ер ресурслари, геодезия картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ер ресурслари, геодезия картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги 02-/02-5939 сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласини мазмунини бойитиш, ундаги карталарни илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish