Sayt test rejimida ishlamoqda

Отеулиев Медетбай Орынбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳоли турмуш сифатининг ҳудудий тафовутлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Gr116.
Илмий раҳбар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Сафаров Баҳодир Шаҳриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаджанов Илҳом Шарипович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликларида аҳоли турмуш сифатининг ҳудудий тафовут ва муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳудудлардаги ижтимоий вазиятни яхшилашнинг устувор йўналишларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида аҳоли турмуш сифатини юқори даражадаги репрезентативлик билан акс эттирадиган ижтимоий-демографик, табиий-экологик, иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий йўналишлардаги жами 60 та статистик кўрсаткич мажмуи асосланган;
илк бор иссиқлик, совуқлик, қурғоқчиллик ва кескинлик индекслари кўрсаткичлари ёрдамида табиий иқлим шароитининг аҳоли яшаши учун қулайлиги маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва Нукус шаҳри мисолида) баҳоланган;
Қорақалпоғистон Республикаси таркибидаги 16 та туман ҳамда республикага бўйсунувчи Нукус шаҳридаги аҳоли турмуш сифати нисбийлик тамойили асосида минтақа бўйича ўртача кўрсаткичлар билан таққослаган ҳолда компонентли (ижтимоий-демографик, табиий-экологик, иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий йўналишларда) ва интеграл (мажмуавий) равишда баҳоланиб, республика ҳудуди аҳоли турмуш сифати нуқтаи назаридан районлаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликлари аҳолисининг турмуш сифати билан қониқиш даражаси махсус дастур асосида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича ҳисоблаб чиқилган ижтимоий қониқиш индекслари орқали аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликлари статистик маълумотлар бўйича аниқланган аҳоли турмуш сифати ҳамда социологик сўров асосида баҳоланган аҳолининг ўз турмушидан қониқиш даражасининг ўзаро мутаносиблиги нуқтаи назаридан 7 та типга ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли турмуш сифатининг ҳудудий тафовутлари ва хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида аҳоли турмуш сифатини юқори даражадаги репрезентативлик билан акс эттирадиган ижтимоий-демографик, табиий-экологик, иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий йўналишлардаги жами 60 та статистик кўрсаткич мажмуи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ туманлари ва Нукус шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг мониторинг тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 14/1092-сон маълумотномаси). Натижада, республика ҳудудлари ривожланишини баҳолашнинг тизимлилигини таъминлашга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва Нукус шаҳри мисолида иссиқлик, совуқлик, қурғоқчиллик ва кескинлик индекслари кўрсаткичлари ёрдамида табиий иқлим шароитининг аҳоли яшаши учун қулайлиги маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида баҳоланишига оид натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида республика ҳудудларида атроф-муҳит ҳолатини мониторинг қилиш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 01/18-2433-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ республика маъмурий ҳудудий бирликлари кесимида табиий иқлим шароитнинг аҳоли саломатлиги ва турмуш шароитига таъсирини қиёсий равишда миқдорий кўрсаткичларда баҳоланиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси таркибидаги 16 та қишлоқ маъмурий туман ҳамда республикага бўйсунувчи Нукус шаҳридаги аҳоли турмуш сифати нисбийлик тамойили асосида минтақа бўйича ўртача кўрсаткичлар билан таққослаган ҳолда компонентли (ижтимоий-демографик, табиий-экологик, иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий йўналишларда) ва интеграл (мажмуавий) равишда баҳоланиб, республика ҳудудининг аҳоли турмуш сифати жиҳатидан ишлаб чиқилган районлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 11-ноябрдаги «2020-2023-йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4889-сон Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш жараёнида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 14/1092-сон маълумотномаси). Натижада, республика ҳудудларидаги ижтимоий инфратузилма объектларининг мақсадли параметрларини белгилаш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликлари аҳолисининг турмуш сифати ва унинг турли жиҳатлари билан қониқиш даражасини аниқлашга оид натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётида ҳудудлар кесимида аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 14/1092-сон маълумотномаси). Натижада, тегишли чора-тадбирларнинг манзиллилигини таъминлаш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликларининг статистик маълумотлар асосида аниқланган аҳоли турмуш сифати ҳамда социологик сўров асосида баҳоланган аҳолининг ўз турмушидан қониқиш даражасининг ўзаро мутаносиблиги нуқтаи назаридан 7 та типга ажратилишига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни таҳлил қилиш ва баҳолаш мақсадларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 14/1092-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудлардаги ижтимоий ривожланиш ҳолатини комплекс баҳолашда расмий статистик маълумотлардан ташқари социологик маълумотлардан ҳам унумли фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish