Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилляходжаев Азизхон Алохоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг замонавий маркетинг стратегияларини такомиллаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Iqt122.

Илмий раҳбар: Фаттахов Адиҳам Азизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегияларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тўқимачилик маҳсулотлари бозорида маҳаллий корхоналар рақобатбардошлигини мутлақ ва нисбий устунликлар матрицалари асосида оширишга қаратилган рақобат стратегияларини танлаш услубияти такомиллаштирилган;

тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ресурслар тақчиллиги шароитида маркетинг стратегияларини танлаш бўйича таҳлил ўтказиш ва баҳолаш усули таклиф этилган;

тўқимачилик маҳсулотлари бозоридаги рақобат муҳити омилларини ҳисобга олувчи устувор принциплар асосида корхоналарда истиқболли маркетинг стратегиясини танлаш ва амалга ошириш жараёни такомиллаштирилган;

бозор конъюнктураси шароитида тўқимачилик корхоналари маркетинг стратегияси бошқаруви самарадорлигини баҳолаш мониторинги такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегияларини жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ресурслар тақчиллиги шароитида маркетинг стратегияларини танлаш бўйича таҳлил ўтказиш ва баҳолаш усули «Ўзбекенгилсаноат» АЖ корхоналари амалиётига жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2017 йил 21 декабрдаги ДМ-163-сон маълумотномаси). Натижада тўқимачилик корхоналари маҳсулотлари ассортиментларини 78% га оши­риш ҳисобига бозорда дифференциациялашган маҳсулотлар бўйича етакчиликка эришилган;

тўқимачилик маҳсулотлари бозоридаги рақобат муҳити омилларини ҳисобга олувчи устувор принциплар асосида корхоналарда истиқболли маркетинг стратегиясини танлаш ва амалга ошириш жараёни бўйича ишлаб чиқилган таклифлар «Ўзбекенгилсаноат» АЖ таркибига кирувчи «Yodgorlik» МЧЖ фаолиятида қўлланилган («Yodgorlik» МЧЖнинг 2017 йил 29 декабрдаги 119-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 18% га ўсишига ҳамда экспорт хажмининг 15% дан 25% гача ошишига эришилган;

бозор конъюнктураси шароитида тўқимачилик корхоналари маркетинг стратегияси бошқаруви самарадорлигини баҳолаш мониторинги «Ўзбекенгилсаноат» АЖ амалиётига жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2017 йил 21 декабрдаги ДМ-163-сон маълумотномаси). Натижада тўқимачилик корхоналарида маркетинг ва савдо харажатлари 24% га, бошқа жорий харажатлар 16% га камайиши ҳисобига маркетинг стратегияси бошқаруви самарадорлиги ортган;

тўқимачилик маҳсулотлари бозорида маҳаллий корхоналар рақобатбардошлигини мутлақ ва нисбий устунликлар матрицалари асосида оширишга қаратилган рақобат стратегияларини танлаш услубияти Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг томонидан Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги «Енгил саноат корхоналарининг маркетинг фаолиятида мотивация усулларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш» лойиҳасида фойдаланилган («Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги ФТА-02-02/635-сон маълумотномаси). Илмий таклиф ва тавсиялардан фойдаланиш енгил саноат корхоналарини янада ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish