Sayt test rejimida ishlamoqda

Муртазаев Мелибек Закировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак технология таълими ўқитувчилари тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг методик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим – тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/PhD259.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шодиев Нарзиқул, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Набиев Абдимитал, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлаш тизимининг ташкилий, ўқув, ўқитишнинг метод ва шаклларини, уларнинг етуклик кўникма, малака ва компетенцияларини ривожлантириш жараёнларини мувофиқлаштириш асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги: 
педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштиришда таълим олувчининг билиш фаолиятини бошқариш ва янги ўқув материалларини яратишда ижодий ёндашишни рағбатлантиришнинг дидактик имкониятлари ўқув материаллари орасидаги етакчи компонентларни ажратиб олиш ва улардаги нисбий боғланишларни аниқлаш асосида ривожлантирилган;
бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг дидактик модели мақсаддан натижага йўналтирувчи ижобий, ижтимоий ва миқдорий-сифатий омилларни таснифлаш, асослаш ва танлаш орқали конструкцион, математик, графли моделларни иқтисодий, экологик ва бошқарувчанлик аспектида умумлаштириш ҳамда таълим жараёнини муқобиллаштириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг моддий-техник базаси ахборотлашган таълим муҳитида андроид дастурий аппарат мобиллигига устуворлик бериш орқали ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, концептуал-дидактик шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда ўқитишда мантиқий боғлиқлик матрицасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология таълими ўқитувчиларининг етуклик, кўникма, малака ва компетенцияларини мувофиқлаштиришнинг методик асоси таълимий-тарбиявий, мазмуний-таҳлилий, ташкилий-бошқарув, мулоқот функциялари арсеналида талабаларни технологик билимларни қабул қилишнинг муқобил ва бошқарувга асосланган педагогик стратегияси асосида ривожлантирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштиришда етуклик, кўникма, малака ва компетенцияларни шаклланганлик даражаларини баҳолашнинг мотивацион-қадриятли, когнитив, касбий-фаолиятли ва рефлексив мезонлари экстенсив ва интенсив индикатор кўрсаткичларини юқори самарадорликка эришувини таъминловчи дарс режимини ташкил қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлаш тизими фаолиятини мувофиқлаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштиришда таълим олувчининг билиш фаолиятини бошқариш ва янги ўқув материалларини яратишда ижодий ёндашишни рағбатлантиришнинг дидактик имкониятлари ўқув материаллари орасидаги етакчи компонентларни ажратиб олиш ва улардаги нисбий боғланишларни аниқлаш асосида ривожлантирилган хулоса ва тавсиялардан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг ПЗ-0829162612 – рақамли “VIII-IX синфлар таълим жараёнини ижтимоий-педагогик лойиҳалаштириш методикасини ишлаб чиқиш” номли, Нукус давлат педагогика институтининг ЁА5-ХТ-1-31884-сон “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисининг методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” номли илмий-амалий лойиҳаларда белгиланган вазифаларни бажариш доирасида фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 23 ноябридаги 01-20-09/2093-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак технология таълими ўқитувчи лари тайёрлаш тизимиини ташкилий, ўқув, ўқитишни метод ва шаклларидан фойдаланиш, етуклик кўникма, малака ва компетенларини шакллантириш жараёнларини мувофиқлаштириш асослари такомиллаштирилган;
бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг дидактик модели мақсаддан натижага йўналтирувчи ижобий, ижтимоий ва миқдорий-сифатий омилларни таснифлаш, асослаш ва танлаш орқали конструкцион, математик, графли моделларни иқтисодий, экологик ва бошқарувчанлик аспектида умумлаштириш ҳамда таълим жараёнини муқобиллаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалар “Халқ ҳунармандчилиги технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-158-сон нашр рухсатномаси). Натижада технология таълими ўқитувчисини тайёрлаш тизим фаолиятига қўйиладиган замонавий талаблар ва тенденцияларни аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг моддий-техник базаси ахборотлашган таълим муҳитида андроид дастурий аппарат мобиллигига устуворлик бериш орқали ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, концептуал-дидактик шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда ўқитишда мантиқий боғлиқлик матрицасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан “Технология ва дизайн, сервис, қишлоқ хўжалик асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 15 августдаги 332/1-сон буйруғи, 332/1-6-сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак технология ўқитувчиларининг кўникма ва малакаларини шакллантиришнинг ташкилий асосларини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
бўлажак технология таълими ўқитувчиларининг етуклик, кўникма, малака ва компетенцияларини мувофиқлаштиришнинг методик асоси таълимий-тарбиявий, мазмуний-таҳлилий, ташкилий-бошқарув, мулоқот функциялари арсеналида талабаларни технологик билимларни қабул қилишнинг муқобил ва бошқарувга асосланган педагогик стратегияси асосида ривожлантирилганлиги ҳамда педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак технология таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштиришда етуклик, кўникма, малака ва компетенцияларни шаклланганлик даражаларини баҳолашнинг мотивацион-қадриятли, когнитив, касбий-фаолиятли ва рефлексив мезонлари экстенсив ва интенсив индикатор кўрсаткичларини юқори самарадорликка эришувини таъминловчи дарс режимини ташкил қилиш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалар “Халқ ҳунармандчилиги технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-158-сон нашр рухсатномаси).  Натижада бўлажак технология ўқитувчиарини тайёрлаш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish