Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Хуршида Абдихалиловнанинг  
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида маълумот

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг миллий дунёқарашини ривожлантиришнинг технологик тизими   (“Ҳалқ педагогикаси” фани мисолида)”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B.2022.1.PhD/Ped3017.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса(муассасалар) номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулнора Аблакуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Қодиров Қувондиқ Айтбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда миллий дунёқарашни ривожлантиришнинг технологик тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда миллий дунёқарашни ривожлантириш технологиясининг назарий-методологик асослари халқимизга хос миллий-этник омиллар (халқ оғзаки ижоди, ёзма адабиёт, миллий қадриятлар фалсафаси, инсонпарварлик педагогикаси)ни глобаллашув шароитида  умуминсоний тамойилларга айланган ғоялар, қарашлар ва тасаввурлар билан корреляцион алоқадорлигини солиштириш асосида такомиллаштирилган;
талабалар дунёқарашини ривожлантиришнинг интеграцион-педагогик тизими миллий дунёқарашни ривожлантиришга имкон берувчи замонавий медиатехнологиялар, дастурий-методик, ташкилий ва техник ресурсларни глобаллашув жараёнлари талабларига кўра жамият миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий трансформация қилиш асосида ишлаб чиқилган;
талабаларда миллий дунёқарашни ривожлантириш технологиясининг функционал модели таълим жараёнида дидактик вазиятларни адекват ҳолатда яратиш, интеллектуал фаолиятни инвариант мезонларда ташкил этиш ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва миллий тафаккурини касбий-педагогик жараёнга нисбатан креатив муносабатини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабалар миллий  дунёқарашини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари мустақил ишларини ташкил этиш технологияси, таълимнинг таҳлилий-прогностик ва фаолиятли-услубий механизмларини замонавий ўқитувчи профилига халқаро баҳолаш дастурларининг стандартлари (FrameWork)га мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда миллий дунёқарашни такомиллаштиришга оид илмий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда миллий дунёқарашни ривожлантириш технологиясининг назарий-методологик асослари, халқимизга хос миллий-этник омиллар (халқ оғзаки ижоди, ёзма адабиёт, миллий қадриятлар фалсафаси, инсонпарварлик педагогикаси)ни глобаллашув шароитида  умуминсоний тамойилларга айланган ғоялар, қарашлар ва тасаввурлар билан корреляцион алоқадорлигини солиштириш, бўлажак ўқитувчиларда миллий дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик тизими бўйича таклиф ва тавсиялар “Касбий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи, 356-031-сон гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда мавжуд ўқув адабиётлари тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий дунёқарашни ривожлантиришга имкон берувчи замонавий медиатехнологиялар, дастурий-методик, ташкилий ва техник ресурсларни глобаллашув жараёнлари талабларига кўра жамият миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий трансформация қилиш, талабалар дунёқарашини ривожлантиришнинг интеграцион-педагогик тизими, замонавий таълим технологиялари ёрдамида миллий дунёқарашни ривожлантириш механизмлари бўйича хулоса ва тавсиялар “Касбий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сонли буйруғига асосан берилган 500/t-017-сон гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда ахборотлаштирилган таълим муҳитини яратиш орқали таълим жараёнининг кўргазмалилигини ва таълимни ташкил этишни оптималлашган тезкор муҳитини яратишга хизмат қилган;  
талабаларда миллий дунёқарашни ривожлантириш технологиясининг функционал модели, бўлажак ўқитувчи шахсининг миллий дунёқарашини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, таълим жараёнида дидактик вазиятларни адекват ҳолатда яратиш, интеллектуал фаолиятни инвариант мезонларда ташкил этиш ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва миллий тафаккурини касбий-педагогик жараёнга нисбатан креатив муносабатини таъминлаш борасида хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилоят телерадиоканалининг компаниясининг “Диёр янгиликлари” информацион дастури сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилоят телерадиоканалининг 2022 йил 28 мартдаги 10/12/-206-сон маълумотномаси). Натижада, ахборотлаштирилган таълим муҳитида “Халқ педагогикаси” фанини ўқитишда педагогик олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва тадқиқотчилар учун зарур назарий ва амалий тавсиялар беришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish