Sayt test rejimida ishlamoqda

Дониёров Шокиржон Худойбердиевичнинг 
 фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогларинг ўқувчилар жамоаси билан ишлаш лаёқатини узлуксиз ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1609.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти. 
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илҳомович, педагогика фанлари доктори,профессор; Чориев Рўзимурод Кунгиратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогларнинг ўқувчилар жамоаси билан ишлаш лаёқатини узлуксиз ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчилар жамоаси билан ишлашда педагоглар фикрлаш фаоллигининг даражаси ўз талабларини қатъият билан илгари суриш, соғлом ижтимоий фикрни, ҳамкорлик, дўстона муносабатларни таркиб топтириш, башоратлашни қўллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, лидерлик сифатларини тарбиялаш асосида ривожлантириш, жозибадор истиқболни миллий ва умуминсоний қадриятларга таяниб таъминлашга эришиш, жамоавий ҳаётга хос бўлган ижобий анъаналарни шакллантириш каби педагогик шарт-шароитларга асосланган ҳолда аниқланган;
педагогларнинг ўқувчилар жамоаси билан ишлаши жараёнида ташкилий, тарбиявий, йўналтирувчи функцияларини  коплекс ривожлантиришни назарда тутган ҳолда жамоа аъзоларида ижтимоий фикрни шакллантиришнинг креатив механизмлари шахсга йўналтирилган таълим технологияларидан фойдаланиш    асосида аниқланган; 
ўқувчилар жамоаси орасидаги педагогик-психологик муҳитни ифодаловчи позитив ва негатив кўрсаткичлар таркиби  жамоавийликни қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларнинг ижобий сифатларини ривожлантириш, мулоқот майдонини кенгайтиришга асосланган шахслараро муносабатларнинг конформизм, уйғунлик ва  ноконформизм моделларини педагогик фаолиятда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
педагог ва ўқувчилар жамоаси орасидаги ўзаро муносабатларни вужудга келтиришда ўқувчилар жамоасининг ягона, барча учун умумий аҳамият касб этадиган мақсадга эгалиги, қўйилган мақсадни амалга ошириш учун умумий характердаги диалогга асосланган фаолиятнинг шаклланганлиги, ўз-ўзини бошқариш органларининг фаолияти, алоҳида қатъият, ҳамкорлик ва масъулиятли ёндашувни талаб қиладиган муносабатлар каби жамоа белгилари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогларнинг ўқувчилар жамоаси билан ишлаш лаёқатини узлуксиз ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
ўқувчилар жамоаси билан ишлашда педагоглар фикрлаш фаоллигининг даражаси ўз талабларини қатъият билан илгари суриш, соғлом ижтимоий фикрни, ҳамкорлик, дўстона муносабатларни таркиб топтириш, башоратлашни қуллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, лидерлик сифатларини тарбиялаш асосида ривожлантириш, жозибадор истиқболни миллий ва умуминсоний қадриятларга таяниб таъминлашга эришиш, жамоавий ҳаётга хос бўлган ижобий анъаналарни шакллантириш каби педагогик шарт-шароитларга асосланган ҳолда аниқланган бўлиб, бу ёндошувлардан  2017-2020 йилларда Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида ишлаб чиқилган  ФЗ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагoгик тафаккури дурдoналарини сингдириш oрқали ўқувчиларда “oммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020 йй.) нoмли фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. Шунингдек, педагогларнинг ўқувчилар жамоаси билан ишлаши жараёнида ташкилий, тарбиявий, йўналтирувчи функцияларини  коплекс ривожлантиришни назарда тутган ҳолда жамоа аъзоларида ижтимоий фикрни шакллантиришнинг креатив механизмлари шахсга йўналтирилган таълим технологияларидан фойдаланиш асосида аниқланган бўлиб, ушбу илмий тавсиялардан  Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2015-2017 йилларда бажарилган  ПЗ-2014-0906164153 рақамли “Илмий-педогогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги 02-02/3-902 сон маълумотномаси, Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 мартдаги 02-07-718/04-сон далолатномаси). Натижада педагогларнинг ўқувчилар жамоаси билан ишлашида ташкилий, тарбиявий, йўналтирувчи функцияларни белгилаш асосида жамоа аъзоларида ижтимоий фикрни шакллантиришнинг асосий йўналишлари (амалий фаолиятни йўлга қўйиш, суҳбат, маданий тадбирлар, йиғинлар шаклида оммавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш) аниқланган;
ўқувчилар жамоаси орасидаги педагогик-психологик муҳитни ифодаловчи позитив ва негатив кўрсаткичлар таркиби  жамоавийликни қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларнинг ижобий сифатларини ривожлантириш, мулоқот майдонини кенгайтиришга асосланган шахслараро муносабатларнинг конформизм, уйғунлик ва  ноконформизм моделларини педагогик фаолиятда қўллаш асосида такомиллаштирилган бўлиб, мазкур илмий методик тавсиялар ва ёндашувлардан  2017-2020 йилларда Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида ишлаб чиқилган ФЗ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда, шунингдек, олинган натижалардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида  2015-2017 йиллларда бажарилган ПЗ-2014-0906164153 рақамли “Илмий-педогогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқувчиларда иформациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги 02-02/3-902 сон маълумотномаси, Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 мартдаги 02-07-718/04-сон далолатномаси). Натижада ўқувчилар жамоаси билан ишлашда педагогларнинг фикрлаш фаоллиги даражаси ўз талабларини қатъият билан илгари суриш, соғлом ижтимоий фикрнинг шаклланиши, жозибадор истиқболни таъминлашга эришиш, жамоавий ҳаётга хос бўлган ижобий анъаналарни шакллантириш каби педагогик шарт-шароитларга асосланган ҳолда аниқланган; 
педагог ва ўқувчилар жамоаси орасидаги ўзаро муносабатларни вужудга келтиришда ўқувчилар жамоасининг ягона, барча учун умумий аҳамият касб этадиган мақсадга эгалиги, қўйилган мақсадни амалга ошириш учун1 умумий характердаги диалогга асосланган фаолиятнинг шаклланганлиги, ўз-ўзини бошқариш органларининг фаолияти, алоҳида қатъият, ҳамкорлик ва масъулиятли ёндашувни талаб қиладиган муносабатлар каби жамоа белгилари аниқланган ушбу йўналишдаги илмий методик тавсиялар ва ишланмалар Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти илмий кенгашининг 2022 йил 28 январдаги № 1 сонли  қарори билан тасдиқланиб, Ўзбекистон республикаси  умумтаълим мактабларининг таълим амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги 02-02/3-902-сон маълумотномаси, Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 мартдаги 02-07-718/04-сон далолатномаси). Натижада педагог ва ўқувчилар жамоаси орасидаги ўзаро муносабатларни вужудга келтиришда ўқувчилар жамоасининг ягона, барча учун умумий аҳамият касб этадиган мақсадга эгалиги, қўйилган мақсадни амалга ошириш учун умумий характердаги фаолиятнинг мавжудлиги, ўз-ўзини бошқариш органларининг фаолияти, алоҳида масъулиятли ёндашувни талаб қиладиган муносабатлар каби жамоа белгилари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish