Sayt test rejimida ishlamoqda

Салохиддинова Нигора Иномжоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек аёл ижодкорлар шеъриятида поэтик образ ва услуб масаласи (Зулфия Мўминова, Зебо Мирзаева, Ҳалима Аҳмедова, Фарида Афрўз шеърлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fil 1043.
Илмий раҳбар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
 Расмий оппонентлар: Қосимов Абдуғофир Абдукаримович, филология фанлари доктори, профессор; Улуғов Абдулла, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги давр аёл ижодкорлар шеъриятида поэтик  образ ва услуб масаласини Зебо Мирзаева, Ҳалима Аҳмедова, Фарида Афрўз, Зулфия Мўминова шеърларини бадиий-эстетик жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.  
Ш.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
поэтик образнинг эстетик кўлами ҳис-туйғу, кечинма тарзида янада теранлашгани, ижодкордан янгича изланишларни тақозо этгани аёл шоиралар ижоди мисолида аниқланган;
аёл ижодкорлар шеъриятида анъанавий ва етакчи поэтик образлар  ўзининг бадиий-ғоявий кўлами билан индивидуаллик касб этиши ижодкор фитрати (субъект) ва ижтимоий воқелик билан боғлиқликда асослаб берилган;
ижодкор маҳорати унинг индивидуал услубида акс этган шарқона руҳ, миллий ўзига хослик, аёл қалби манзараларининг нозик кечинмаларда ифодаланиши орқали очиб берилган;
аёл оламини ифодаловчи поэтик сўзнинг бадиий-эстетик функцияси, шеърий контекстда  нутқнинг  гендер хосланиш ҳодисаси аёлларга хос нутқий одатлар,  ҳиссиётлар, деталлар асосида намоён бўлиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек аёл ижодкорлар шеъриятида поэтик образ ва услуб масаласи мавзусида олиб борилган мазкур тадқиқот натижалари асосида:
поэтик образ, унинг эстетик таъсирчанлиги, ижодкор индивидуал услуби масалалари, ижодкорнинг поэтик олами, бадиий маҳорати, эстетик дунёқараши хилма-хиллиги, лирик кечинма замирига сингдирилган бадиий-эстетик, руҳий-психологик, ижтимоий-фалсафий мушоҳадаларнинг ўзига хослиги каби масалаларни ёритишда  Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот  институти томонидан олиб борилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016 йй.) ҳамда ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳаларда  фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлимининг 2022 йил 7 майдаги 172/1-сон маълумотномаси). Натижада “поэтик образ”, индивидуал услуб”, лирик кечинма” каби истилоҳларнинг изоҳлари мукаммалаштирилган. 
аёл ижодкорлар шеъриятида анъанавий ва етакчи поэтик образлар  ўзининг бадиий-ғоявий кўлами билан индивидуаллик касб этиши ижодкор фитрати (субъект) ва ижтимоий воқелик билан боғлиқликдаги таҳлилларидан Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг “Хазинамсан, китоб”, “Муносабат”, “Маънавият - қалб кўзгуси” номли эшиттиришлар сценарийсини тайёрлашда  фойдаланилган (Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 8 апрелдаги 01-24/84-сон маълумотномаси). Натижада томошабин ва шеърият мухлислари мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар орқали юқорида номлари саналган шоиралар шеъриятининг бадиияти, маҳорати, услуби ҳақида маълумотга эга бўлган;
аёл оламини ифодаловчи поэтик сўзнинг бадиий-эстетик функцияси, шеърий контекстда  нутқнинг  гендер хосланиш ҳодисаси аёлларга хос нутқий одатлар,  ҳиссиётлар, деталлар асосида намоён бўлиши каби хулосалардан  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида ёш ижодкорлар маҳоратини шакллантириш, истеъдодли ёшларнинг маънавий билимларини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 5 июндаги 33-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида эса ёш ижодкор ва китобхонларга руҳий олам масалаларини ёритишда шоир ва ёзувчиларнинг алоҳида услуби муҳим аҳамият касб этиши ёритиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish