Sayt test rejimida ishlamoqda

Исакова Зилолахон Зокировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида баҳо муносабатининг ифодаланиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик. (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil229.
Илмий раҳбар: Набиева Дилора Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05. 
Расмий оппонентлар: Досбаева Наргиза Турғунпўлатовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Тоирова Наргиза Исаковна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мулоқотда баҳо муносабати, аксиологик, прагматик баҳо хусусиятларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги тил сатҳ бирликлари орқали ифодаланишини чоғиштирма аспектда очиб бериш ҳамда уларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
семантик категория сифатида баҳонинг инглиз ва ўзбек тилларидаги қадрлилик (юқори, ўртача ва қуйи ижобий баҳо), нейтрал (ижобий ёки салбий),  қадрсизлик (юқори, ўртача ва қуйи ижобий баҳо) каби жиҳатлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги лексик сатҳда сўзнинг коннататив ва денотатив маънолари, грамматик сатҳда сўз туркумлари, қўшимчалар, инверсия ҳамда айрим паралингвистик воситаларнинг баҳо ифодалаш имконияларининг ижобий ва салбий алломорф  ҳамда изоморф жиҳатлари аниқланган; 
инглиз ва ўзбек тиллари нутқда унли, ундош товушларни чўзиб ва қаватлаб талаффуз қилиш орқали нейтрал, ижобий ва салбий баҳо муносабатини ифодалаш хусусиятлари инглиз тилида очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида фонетик сатҳ бирликлари, хусусан, просодик воситалардан урғу ҳамда паузанинг баҳо ифодалаш хусусиятлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги баҳо муносабати хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалар асосида: 
семантик категория сифатида баҳонинг инглиз ва ўзбек тилларидаги қадрлилик (юқори, ўртача ва қуйи ижобий баҳо), нейтрал (ижобий ёки салбий),  қадрсизлик (юқори, ўртача ва қуйи ижобий баҳо) каби жиҳатлари, инглиз ва ўзбек тилларидаги лексик сатҳда сўзнинг коннататив ва денотатив маънолари, грамматик сатҳда сўз туркумлари, қўшимчалар, инверсия ҳамда айрим паралингвистик воситаларнинг баҳо ифодалаш имконияларининг ижобий ва салбий алломорф  ҳамда изоморф жиҳатлари ҳақида олинган хулосалардан Қўқон давлат педагогика институти ҳамда Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги 2020-2022 йилларга мўлжалланган S-ECAGD-18-CA-0067 (PO20002335) рақамли “FY 2018 English Access Microscholarship Program” номли лойиҳасида таълимий, маданий соҳадаги тадбирлар, амалий ишларда фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2021 йил 29 декабрдаги 751-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган  назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тиллари нутқда унли, ундош товушларни чўзиб ва қаватлаб талаффуз қилиш орқали нейтрал, ижобий ва салбий баҳо муносабатини ифодалаш хусусиятлари, инглиз ва ўзбек тилларида фонетик сатҳ бирликлари, хусусан, просодик воситалардан урғу ҳамда паузанинг баҳо ифодалаш хусусиятлари билан боғлиқ илмий хулосалардан 2020-2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририятининг «Адабий жараён», «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият» эшиттиришларида унумли фойдаланилган ва тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 28 декабрдаги 04-25-1968-сон маълумотномаси). Натижада аксиологик баҳо, унинг фалсафа, мантиқ ва тилшунослик фанларининг таркибий қисми сифатида ўрганилиши ҳамда объектив, субъектив баҳонинг тилшуносликда ўрганилишининг дастлабки илдизлари, инглиз ва ўзбек тилларидаги ижобий ва салбий баҳони акс эттирувчи тил сатҳ воситалари орқали ифодаланиши хусусидаги маълумотлар радиотингловчиларга етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish