Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Мухаммаджон Ғуломжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муқобилсиз лексиканинг семантик-функционал хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil.2335.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04. 
Расмий оппонентлар: Рустамов Дилшодбек Абдувахидович, филология фанлари доктори; Одилов Ёрқин Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муқобилсиз лексиканинг семантик ва функционал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муқобилсиз лексиканинг ономастик кўламдаги лисоний мақоми, ўзлашма сўзлар билан тарихий-этимологик манбасига кўра муштарак ва функционал-семантик фарқли жиҳатлари далилланган;
муқобилсиз лексиканинг юзага келиши билан боғлиқ тиллар ҳамкорлиги, алоқаси билан боғлиқ лингвистик ва халқлараро ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий экстралингвистик омиллар, таржима матнида қўлланиши билан боғлиқ функционал, услубий моҳияти очиб берилган;
муқобилсиз лексиканинг тилдаги семантик-функционал ва таржимадаги миллийлик, экспрессив-эмоционаллик, бадиийлик, тарихийлик ифодалаш билан боғлиқ услубий хусусиятлари бадиий ҳамда публицистик матнлар таржималари мисолида аниқланган;
муқобилсиз лексиканинг лексик, фразеологик, ономастик типлари ва экзотик лексика, лакуна, термин, антропоним, топоним, гемероним, геартоним каби турларининг ўзига хос лексик-семантик ва тил ҳамда нутқдаги функционал жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муқобилсиз лексиканинг семантик-функционал хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий натижалар асосида:
муқобилсиз лексиканинг тилдаги семантик-функционал ва таржимадаги миллийлик, экспрессив-эмоционаллик, бадиийлик, тарихийлик ифодалаш билан боғлиқ услубий хусусиятларига доир таҳлил ва талқинлардан  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “UzNutq Sintezator” номли компьютер дастури маълумотлар базасида ўзбек тилидаги муқобилсиз лексикани ва унга доир изоҳларни беришда BV-Atex-2018 (143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” давлат амалий гранти лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 2 июндаги 04/1-1076-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезатори мукаммалашган;
муқобилсиз лексиканинг лексик, фразеологик, ономастик типлари ва экзотик лексика, лакуна, термин, антропоним, топоним, гемероним, геартоним каби турларининг ўзига хос лексик-семантик ва тил ҳамда нутқдаги функционал жиҳатлари, қўлланишидаги ижобий ва салбий жиҳатларга доир натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ОT-Al-018 рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” давлат амалий гранти лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 2 июндаги 04/1-1077-сон маълумотномаси). Натижада муқобилсиз лексика сирасига кирувчи банк-молия терминларининг изоҳи илмий-назарий талқинлар билан мукаммаллашган;
муқобилсиз лексиканинг юзага келиши билан боғлиқ тиллар ҳамкорлиги, алоқаси билан боғлиқ лингвистик ва халқлараро ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий экстралингвистик омиллар, таржима матнида қўлланиши билан боғлиқ функционал, услубий моҳиятига доир хулосалардан 2021-2022 йилларда “Ўзбекистон” телеканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 06 июндаги 04-36-824-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларнинг таъсирчанлиги ортган, илмий далилларга бойлиги таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish