Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Бийбисанем Турдибаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ тилидаги фразеологизмларнинг фоностилистик таҳлили», 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Fil357.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори, катта илмий ходим; Ескеева Мағрипа Қайнарбай қизи, филология фанлари доктори, профессор; Қудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тили фразеологиясининг фонетик тизимини товуш такрори ва унинг турлари негизида очиб бериш, эвфоник фразеологизмларнинг фонетик, лексик-тематик, структур, услубий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ тили фразеологиясининг фонетик тизими фразеологизм таркибидаги фонетик такрорлар асосида далилланиб, тилшуносликда шаклланган илмий-назарий фикрлар негизида фоностилистика соҳаси ва фразеологизмларни фоностилистик йўналишда назарий асослари ишлаб чиқилган;
ассонанс ва аллитерация усулининг фразеологизмнинг пайдо бўлишида муҳим аҳамият касб этиши, ҳар бир унли ва ундош товушнинг фразеологизм таркибидаги сўз бошида такрорланиши ҳамда фонетик бадиийлик яратиш имкониятлари очиб берилиб, улар орқали фразеологизмда пайдо бўладиган эвфоник жиҳатлар далилланган;
товуш такрорлари фразеологизмдаги синонимия ва вариантлилик ҳодисаси, миллий характердаги, соматик ҳамда эмотив фразеологизмлар асосида далилланиб, фразеологизмдаги некротизмлар орқали улар шаклланишининг жуда қадимги даврларга хослиги аниқланган ҳамда товуш такрорларининг қайталаниши, жойлашиш структураси асосланган;
фразеологик трансформация ва фразеологизмларнинг услубий вазифалари прозаик, поэтик ҳамда драматик асарлар тили негизида фоностилистик йўналишда очиб берилган; 
эвфоник фразеологизмларнинг характер, пейзаж, портрет яратишдаги вазифаларига, эмоционал-экспрессивлик, образлилик ҳосил қилишдаги юксак бадиий имкониятларига баҳо берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги фразеологизмларнинг фоностилистик йўналишдаги таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
қорақалпоқ тили фразеологиясининг товуш тизимига хос хусусиятлари, ассонанс, аллитерация усули ва уларнинг фразеологизм шаклланишидаги аҳамияти, ҳар бир унли ва ундош товушнинг фразеологизм таркибида сўз бошида такрорланиши ҳамда фонетик бадиийлигини яратиш имкониятларини аниқлаш, шу орқали юзага келадиган мусиқийлик, товуш гармонияси, эвфоник ва образлилик, бадиийлик хусусиятлари ҳақидаги назарий хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган Ф3-2016-0908165532 «Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил  6 апрелдеги  85-сон маълумотномаси).  Натижада она тилининг энг кичик элементи – товуш тизимидан бошлаб ўргатишда, қорақалпоқ тилининг фразеологиясини фоностилистик аспектда янгича  таҳлил қилиш методикаси яратилган;
товуш такрори фразеологизмда синонимия ва вариантлилик ҳодисалари орқали, миллий характердаги, соматик ҳамда эмотив фразеологизмлар,  фразеологизм товуш такрори структураси, шунингдек некротизмларнинг эвфоник фразеологизм шаклланиш қонуниятларини аниқлаш билан боғлиқ назарий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси  Қорақалпоғистон бўлими  Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йиллари бажарилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 25 мартдаги 106/1-сон  маълумотномаси). Натижада тилнинг фразеологик фондидаги алоҳида гуруҳ сифатида товуш такрорига асосланган эвфоник  фразеологизмларнинг хусусиятларини ўрганишда аҳамиятли манба сифатида ёрдам берган;
қорақалпоқ тили фразеологиясининг фонетик хусусиятларга эга эканлиги, унинг образлилик, эмоционал-экспрессив бўёқдорлик билан боғлиқ ҳодиса эканлиги, бадиий асар тилидаги эвфоник фразеологизмлар ва трансформация жараёни бўйича хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Тилга эътибор – элга эътибор», «Гавҳар сўзлар», «Ёзувчи ва замон» кўрсатув ва радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 10 мартдаги  05-22/42-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ бадиий сўз санъатининг, турғун сўз бирикмаларининг энг кўп қўлланиладиган, образли, таъсирчан намунаси эканлиги, фразеологизм табиатига хос товуш бадиияти, эвфоник имкониятларидан бадиий асар тилида фойдаланишда ижодкорнинг унга киритган ижодий-услубий ўзгаришлари бўйича кўрсатув ва эшиттиришларнинг мазмуни янги илмий манбалар билан бойитилган ҳамда уларнинг савияси ошишига хизмат қилган;
қорақалпоқ тилида товуш такрорига асосланган фразеологизмлар ва уларни фоностилистик таҳлил қилишга оид илмий-назарий қарашлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ тили фоностилистикаси  шаклланиши ва ривожланиши тараққиётини очиб бериш, асосан, қорақалпоқ тили фразеологиясининг товуш тизимини  илмий жиҳатдан ӯрганишнинг аҳамиятини асослаш мақсадида ташкил этилган конференция ва бадиий кўргазмаларда тарғиб этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2022 йил 13 апрелдаги 50-сон маълумотномаси). Натижада музейнинг қорақалпоқ адабиёти тарихи ва маданиятини акс эттирувчи кўргазмаларга тайёрланган экскурсия матнлари қорақалпоқ тилшунослигида янги фоностилистика соҳаси ва фразеологизмларни янгича талқин қилиш усуллари ҳақида  мавзуга оид маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish