Sayt test rejimida ishlamoqda

Календерова Аксунгул Мамутовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ҳозирги давр қорақалпоқ болалар фольклори: жанр эволюцияси», 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil248.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Баҳадирова Саригул Баҳадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қарақалпақ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алламбергенов Кенесбай,  филология фанлари доктори, профессор; Нзаматдинов Женис Мнажатдинович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: ЎзРФА Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоқ болалар фольклори жанрлари, поэтикаси ва тамойилларининг қорақалпоқ миллий тафаккури контекстида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ болалар фольклори жанрлари генезиси туркийзабон халқлар болалар фольклори жанрлари билан муштараклиги (эркалаш, ардоқлаш, эъзозлаш, ёлғондакам суйиб-сўраш, тез айтиш, топишмоқлар, нақл-мақоллар), болалар фольклори назмий турига кириши далилланган;
болалар эртаклари, ривоятлари, афсоналари, космогоник ҳикоялар, қўрқинчли болалар фольклори, болаларнинг ўзлари томонидан яратилган ҳикоялар насрий асарларга киритилиб, жанрнинг ғоявий-бадиий тараққиётига замин яратганлиги кўрсатиб берилган;
миллий урф-одатлар қаторидан ўрин олган болани бешикка солиш, тусовини кесиш, ҳар хил миллий байрамларга («Наврўз», «Ё рамозон», «Алифбо») оид қўшиқлар, ўйин турларига мўлжалланган фольклор асарлари аниқланиб, уларнинг болалар ҳаётида муҳим аҳамият касб этганлиги асосланган;
қорақалпоқ ва жаҳон фольклоршунослигида болалар фольклорининг поэтик ва эволюцион хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги давр қорақалпоқ болалар фольклори: жанр эволюциясини ўрганиш орқали олинган натижалар асосида:
қорақалпоқ болалар фольклори жанрлари генезиси туркийзабон халқлар болалар фольклори жанрлари билан муштараклиги (эркалаш, ардоқлаш, эъзозлаш, ёлғондакам суйиб-сўраш, тез айтиш, топишмоқлар, нақл-мақоллар), болалар фольклори назмий турига кириши, қорақалпоқ болалар фольклорининг айрим жанрлар намуналарининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва халқ оғзаки ижоди билан ўзаро алоқадор масалаларини ўрганишда Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Қорақалпоғистон Бўлими Қорақалпоқ гуманитан фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-А1-Г006 «Қоракалпоқ халқ қўшиқлари қўлёзма нусҳаларини текстологик таҳлил қилиш ва нашрга тайёрлаш (3-жилд. 2015-2017)» мавзусидаги амалий тадқиқотда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 12 мартдаги 12.01/94-сон маълумотномаси). Натижадаа болалар фольклори жанрларини матний таҳлил этишда ва уларнинг бадий-эстетик, таълим-тарбиявий аҳамиятга молик масалаларни ўрганишда муҳим асос бўлиб хизмат қилган;
 Қорақалпоқ фольклорининг энг қадимги даврларидан бошлаб то ҳозирги давргача бўлган эволюцион тараққиёти йўллари, поэтик хусусиятлари, жанрий ўзига хослиги, уларнинг бадий-эстетик ва таълим-тарбиявий аҳамияти масалалари Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 16 апрелдаги 53-сон маълумотномаси). Натижада болалар фольклори жанрларининг ҳар хил турлари ва шаклларининг қорақалпоқ фольклори тарихида тутган ўрнини ва унинг ёш овлодни комил инсонлар қилиб тарбиялашдаги бадиий-эстетик вазифасини ёш истеъдодларга тушинтириш орқали уларнинг халқ оғзаки ижодига бўлган қизиқишини орттиришга ва уларни кўз қорачиғидай сақлашга эришилган; 
Қорақалпоқ болалар фольклоридаги алла, йил фасллари билан боғлиқ бўлган фольклор ўйин турлари, «Алифбо», «Наврўз» байрамлари билан боғлик илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниянинг 2021 йил март, апрель, май ойларидаги «Адабиёт ва давр», «Ассалому алайкум қорақалпоғистон», «Адабиёт бўстони», «Халқ дурдонасидан», «Ёшлар вақти», «Мерос» телекўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 21 майдаги 01-02/173-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий оммабоплиги таъминланган ҳамда оммани янги манбалар билан таништиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish