Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Бехзодбек Бахадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хорижий тиллар ўқитилиши ва унинг ривожланиш тарихи (1924-2021 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2. PhD/Tar161.
Илмий раҳбар: Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Таr.60.01.
Расмий оппонентлар: Чороев Тынчтыкбек Кадырмамбетович, тарих фанлари доктори, профессор; Арслонзода Рахматжон Арслонбоевич, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда хорижий тиллар ўқитилиши тарихини ва унинг мустақиллик йилларида янада такомиллашуви заруриятини тарихий манбалар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
совет даврининг дастлабки йилларидан давлат даражасида мактаб таълимида битта чет тилини билиш мажбурийлиги белгиланган бўлса-да, малакали кадрлар (чет тили ўқитувчилари, чет тилини ўқитиш соҳасидаги методистлар) етишмаслиги, айниқса 1930 йилда хорижий тилларни ўзлаштирган ёки хорижда бўлиб қайтган мутахассисларга нисбатан “коммунистик мафкурадан оғиш” айби билан таъқибларнинг кучайиши натижасида ўзбек шарқшунослик фанига зарба берилиб, 1931 йилда шарқшунослик факультети фаолияти тугатилишига олиб келганлиги аниқланган; 
1950 йилларнинг иккинчи ярмида “илиқлик даври” бошланиши билан чет тилларини ўқитишнинг соф мафкура асосида қолиплаштирган мақсадлари жамият эҳтиёжлари билан зиддиятга тушиши, бу эса хорижий мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтириши туфайли оғзаки гапирадиган одамларни шошилинч равишда талаб қилиши жамиятнинг ўқув даргоҳларидаги таълим натижаларидан норозилиги ҳамда чет тилларини ўқитиш жиддий танқидига сабаб бўлиб, уни такомиллаштириш бўйича таклифларни юзага келтирганлиги асосланган;
совет иттифоқининг 1961 йил 27 майдаги “Мамлакатда чет тиллар ўқитишни яхшилаш тўғрисида”ги қарори кейин маҳаллий кадрлар билан русийзабон муаллифлар ҳамкорлигида миллий хусусиятлар ҳисобга олинган дарсликлар тайёрлашга киришилиб, Тошкент ва Фарғона педагогика институтлари қошида чет тиллардан мутахассис-педагоглар тайёрлайдиган бўлимлар, 1966 йил Андижон давлат тиллар педагогика институти ташкил қилинган бўлса-да чет тили фанларининг ўқув дастурлари ва методик таъминоти рус тилида тайёрланиши таълимда асосан рус тилига урғу қаратилишга олиб келганлиги далилланган; 
мустақиллик йилларида халқаро муносабатлар ва сиёсий етук мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бориши таржимашунослик,  туризм ва гид ҳамроҳлиги соҳаларида кадрларни тайёрлаш Тошкент давлат шарқшунослик университетига, Европа Кенгашининг “Чет тилини эгаллаш умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш” тўғрисидаги халқаро меъёрларини татбиқ этиш эса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига юклатилиши тилларни ўргатиш ва ўқитишни янада такомиллаштириш, кадрлар савиясини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда хорижий тиллар ўқитилиши ва унинг ривожланишига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
совет иттифоқининг 1961 йил 27 майдаги “Мамлакатда чет тиллар ўқитишни яхшилаш тўғрисида”ги қарори кейин маҳаллий кадрлар билан русийзабон муаллифлар ҳамкорлигида миллий хусусиятлар ҳисобга олинган дарсликлар тайёрлашга киришилиб, Тошкент ва Фарғона педагогика институтлари қошида чет тиллардан мутахассис-педагоглар тайёрлайдиган бўлимлар, 1966 йил Андижон давлат тиллар педагогика институти ташкил қилинган бўлса-да чет тили фанларининг ўқув дастурлари ва методик таъминоти рус тилида тайёрланиши асосан таълимда асосан рус тилига урғу қаратилишга олиб келганлигига оид натижалардан Тошкент давлат аграр университети Андижон вилояти филиалида бажарилган ERASMUS+ CBHE дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 ноябрдаги 89-03-4478-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши филиалдаги чет тили бўйича малакали мутахассисларининг малака ва кўникмаларини ошириш ҳамда чет тиллари ўқитилишини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида халқаро муносабатлар ва сиёсий етук мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бориши таржимашунослик,  туризм ва гид ҳамроҳлиги соҳаларида кадрларни тайёрлаш Тошкент давлат шарқшунослик университетига, Европа Кенгашининг “Чет тилини эгаллаш умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш” тўғрисидаги халқаро меъёрларини татбиқ этиш эса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига юклатилиши тилларни ўргатиш ва ўқитишни янада такомиллаштириш, кадрлар савиясини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг чет тилларини ўқитилишини оммалаштириш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 21 февралдаги 01-09-367-сон маълумотномаси). Натижада, қўмита фаолиятида турли миллат вакиллари ўртасида чет тиллари ўқитилишини такомиллаштиришга қаратилган маърифий тадбирлар мазмун-моҳиятини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish