Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухтаров Элмурод Абдиғуломовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳар хил ҳудудларда урчитилаётган ҳисори қўйлар оёқ мускулларининг постнатал морфогенези”, 16.00.02–Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/V62.
Илмий раҳбар: Дилмуродов Насриддин Бабакулович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Cамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Cамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Илясов Азиз Саитмуродович, биология фанлари доктори, профессор; Таштемиров Равшанбек Матлюбович, ветеринария фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг экологик жиҳатдан адекват ва антропоген омиллар таъсири юқори бўлган ноадекват ҳудудларида урчитилаётган ҳисори зотли  қўйлар постнатал онтогенезининг турли физиологик босқичларида олдинги ва орқа оёқ мускулларининг макроморфометрик ўлчамлари ва гистологик тузилиши ҳамда кимёвий таркибининг ўзгариш динамикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сурхондарё вилоятининг экологик тоза – адекват ҳудуди ҳисобланган Бойсун тумани фермер хўжаликларида урчитилаётган ҳисори зотли қўйлар постнатал ривожланишининг турли физиологик босқичларида олдинги ва орқа оёқ бўғимларига таъсир кўрсатувчи мускуллар макроморфометрик кўрсаткичларининг ўзгариш хусусиятлари аниқланган;
Сурхондарё вилоятининг антропоген омиллар таъсири юқори бўлган Сариосиё ва Узун туманларининг ноадекват шароитида урчитилаётган ҳар хил ёшга мансуб бўлган ҳисори зотли қўйлар олдинги ва орқа оёқ мускуллари макроморфометрик кўрсаткичларининг ўзгариш динамикаси аниқланган;
Сурхондарё вилоятининг турли экологик ҳудудларидаги ҳисори зотли қўйлар постнатал онтогенезининг турли физиологик босқичларида оёқ мускуллари гистологик тузилмалари ўлчамларидаги тафовутлар тадқиқотларда исботланган;
Сурхондарё вилоятининг турли экологик ҳудудларида урчитилаётган ҳисори зотли қўйлар постнатал онтогенезининг турли физиологик босқичларида оёқ мускулларининг кимёвий таркибидаги ўзига хослик илмий асосланган;
ҳар хил экологик ҳудудларда урчитилаётган турли ёшдаги ҳисори зотли қўйлар олдинги ва орқа оёқ мускулларининг морфометрик кўрсаткичлари ҳамда кимёвий таркибини ўзгариш хусусиятлари бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳар хил ҳудудларда урчитилаётган ҳисори қўйлар оёқ мускулларининг постнатал морфогенези бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
 «Ҳисори қўйлар оёқ мускулларининг постнатал морфогенезига яшаш шароитининг таъсири» бўйича тавсиянома тасдиқланган ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 12.09.2022 йилдаги 02/23-396-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг қўлланилиши натижасида қўйлар биологияси бўйича мавжуд маълумотлар бойитилган, ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлашда  «фаол ҳаракат» тизимини постнатал онтогенездаги ривожланиш қонуниятлари, ҳар хил табиий шароитлар таъсирида унинг макроморфологик, гистологик ва кимёвий хусусиятларини илмий асослаш имконияти яратилган;
республикамизнинг турли экологик ҳудудларида урчитилаётган ҳисори қўйлар постнатал онтогенезининг турли физиологик босқичларида оёқ мускуллари морфо-кимёвий кўрсаткичларининг ўзгариш хусусиятлари «Ҳайвонлар анатомияси», «Ҳайвонлар морфологияси», «Цитология, гистология ва эмбриология» фанларининг «миология» бўлимини ўқитиш жараёнига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 12.09.2022 йилдаги 02/23-396-сон маълумотномаси). Натижада мускул тўқималарининг тузилмавий қисмларининг шаклланиш ва ривожланиш механизмлари ҳамда уларга табиий яшаш шароитининг таъсирини ўрганиш бўйича талабаларнинг фаоллик ва ўзлаштириш даражасини 98% га ошишига эришилган.
гўштнинг ветеринария санитария экспертизаси, ветеринария суд экспертизасида ҳамда қўйлар постнатал онтогенезининг 18 ойлигига қадар улардан сифатли гўшт маҳсулотини олишнинг мақбул даври сифатида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 12.09.2022 йилдаги 02/23-396-сон маълумотномаси). Натижада ҳисори қўйлар морфологияси гўштнинг сифатига таъсир кўрсатувчи мускул ва бириктирувчи тўқимали тузилмаларининг нисбати ҳамда кимёвий таркибини қўйларнинг ёшига кўра ўзгариб бориши бўйича янги илмий маълумотлар билан тўлдирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish