Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаффаров Феруз Ҳасановичнинг
фан доктори (DSc) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Профессионал таълим тизимида назария ва амалиёт интеграциясини таъминлаш методикаси”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Ped194.    
Илмий маслаҳатчи: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Марданов Шукурулло Кулдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълимда назарий ва амалий таълим интеграциясини таъминлаш мазмуни ва методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълимни ривожлантиришга қаратилган интеграциялашган таълимни амалга ошириш натижасида мутахассисларни тайёрлашда алоҳида, умумий, индукция ва дедукцияларнинг моҳиятини амалий таълимнинг функционaл хусусиятлaри билан мувофиқлаштириш орқали дуал тизимга босқичма-босқич ўтиш принциплари асослаб берилган;
таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларида назария ва амалиёт интеграциясини таъминлашнинг ўқув-ташкилий тузилмаси мазмуни амалий  таълим жараёнини ташкилий, таҳлилий ва креативлик функциялари яхлитлиги ҳамда алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
амалий таълимни инновацион ташкил этиш жараёнлари мазмуни, рақамли таълим ва анъанавий таълим талабларни амалга оширувчи ўқув босқичлари, ўқув материалларини визуал, мобил шаклда ҳавола этиш шаклларини ишлаб чиқиш асосида махсус фанлар ўқитишни модулли тузилма асосида ташкил этишнинг алтернатив варианти яратилган; 
мутахассисларни ва иш берувчиларнинг узвийлик ва ўзаро алоқадорлик тамойилларини инобатга олган ҳолда ўқувчиларнинг тажрибага асосланган билим ва кўникмаларини ривожлантиришда интеграциялашган таълимни амалга ошириш методикаси Experiential Learning концепциясига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
педагогика коллежи ўқувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш платформаси структураси ва интенфейси касбий фаолиятга тайёргарликнинг сифатий ва вазний кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълимда назарий ва амалий таълим интеграциясини таъминлаш мазмуни ва методикасини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
профессионал таълимни ривожлантиришга қаратилган интеграциялашган таълимни амалга ошириш натижасида мутахассисларни тайёрлашда алоҳида, умумий, индукция ва дедукцияларнинг моҳиятини амалий таълимнинг функционaл хусусиятлaри билан мувофиқлаштириш орқали дуал тизимга босқичма-босқич ўтиш принциплари асослаб берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 мартдаги “Профессионал таълим тизимининг ўқув-меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги 173-сонли буйруғи билан тасдиқланган 2020/2021 ўқув йили учун профессионал таълим тизимининг педагогика таълим соҳаси бўйича таълим стандартлари, касблар ва мутахассисликларнинг таълим стандарти, малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 июлдаги 89-02-705-сон маълумотномаси). Натижада таълим стандартлари ва малака талаблари асосида 4.11.04.01 – мактабгача таълим ташкилотлари ёрдамчи тарбиячиси, 3.81.02.12 – мактабгача таълим ташкилотлар маиший масалалари менежери касблари бўйича такомиллаштирилган  ўқув режалари ва фан (модул) дастурлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган;
таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларида назария ва амалиёт интеграциясини таъминлашнинг ўқув-ташкилий тузилмаси мазмуни амалий  таълим жараёнини ташкилий, таҳлилий ва креативлик функциялари яхлитлиги ҳамда алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 мартдаги “Профессионал таълим тизимининг ўқув-меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги 173-сонли буйруғи билан тасдиқланган 2020/2021 ўқув йили учун профессионал таълим тизимининг педагогика таълим соҳаси бўйича таълим стандартлари, касблар ва мутахассисликларнинг таълим стандарти, малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 июлдаги 89-02-705-сон маълумотномаси). Натижада таълим стандартлари ва малака талаблари такомиллаштирилиб, ўқув режалари ва фан (модул) дастурлари ишлаб чиқилган; 
амалий таълимни инновацион ташкил этиш жараёнлари мазмуни, рақамли таълим ва анъанавий таълим талабларни амалга оширувчи ўқув босқичлари, ўқув материалларини визуал, мобил шаклда ҳавола этиш шаклларини ишлаб чиқиш асосида махсус фанлар ўқитишни модулли тузилма асосида ташкил этишнинг алтернатив варианти яратилганлиги, мутахассисларни ва иш берувчиларнинг узвийлик ва ўзаро алоқадорлик тамойилларини инобатга олган ҳолда ўқувчиларнинг тажрибага асосланган билим ва кўникмаларини ривожлантиришда интеграциялашган таълимни амалга ошириш методикаси Experiential Learning концепциясига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилганлиги каби хулосалар педагогика коллежларининг “Мактабгача таълим ёрдамчи тарбиячиси” ва «Мактабгача таълим ташкилотлари маиший масалалари менежери» касблари бўйича дуал таълимни амалга оширишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 июлдаги 89-02-705-сон маълумотномаси). Натижада педагогика коллежларида интеграциялашган таълимни самарали ташкил этишга эришилган; 
педагогика коллежи ўқувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш платформаси структураси ва интенфейси касбий фаолиятга тайёргарликнинг сифатий ва вазний кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалар “Касбий таълим методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи). Натижада педагогика коллежларида дуал таълимни амалга ошириш имкониятларини   оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish