Sayt test rejimida ishlamoqda

Пен Андрей Юрьевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Интеграллашган функцияли автоном интеллектуал тизимлар яратиш орқали автомобиль ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг ёнғин-портлаш хавфсизлигини ошириш”, 
05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.РhD/Т1244.
илмий раҳбар: Бахтиёр Абдугафурович Мавлянкариев, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилотноми: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси 
PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Озода Мухаммадсодиқ қизи - техника фанлари доктори, доцент, Тошкент енгил саноат ва тўқимачилик институти кафедра мудири; Курбанов Бобомурод Юнусович -  техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент, Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғининг ўринбосари.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади энергия таъминотини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ва автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчаларининг ёнғин хавфсизлиги даражасини интеграциялашган ёнғин автоматлаштириш ва сигнализация функцияларига эга автоном интеллектуал тизимларни яратишга эришишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
тадқиқотнинг мақсадли вазифаларини ҳал қилиш доирасида усулларни яратиш орқали автомобилларга ёқилғи ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин билан боғлиқ хавфли вазиятларнинг хавфини камайтириш ва ёнғин хавфсизлиги стратегиясини танлаш модели ҳамда иқтисодий ва ижтимоий самарадорлик тамойиллари асосида кўп функцияли қурилмалар тузилмасини шакллантириш  ва баҳолаш моделини такомиллаштиришга эришилган;
автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасини энергия билан таъминлаш тизимида ёниш манбаи пайдо бўлишини башорат қилиш стратегияси ва унинг пайдо бўлиш хавфини автоном тан олиш конструктив схемаси илмий-услубий жиҳатдан асосланган;
автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасининг электр таъминотини ҳимоя қилиш тизимида ресурсларни тежаш, физик-кимёвий хусусиятларни танлаш, талаб этилган ҳаракатлар кетма-кетлигини амалга ошириш ҳамда ёнғин сигнализацияси ва автоматлаштириш функцияларини (ёнғинни ўчириш) интеграциялаш орқали технология тизимини бирлаштириш бўйича услубий платформа ишлаб чиқилган;
автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғинни аниқлаш тизимининг ишончлилигини баҳолаш моделини такомиллаштириш, ҳал қилинадиган вазифаларни комплекс ва хавфни олдиндан аниқлаш, унинг тизимли камчиликларини бартараф этиш, хабарлаш тизими ва унинг таркибий элементлари ишончлилиги фарқлари бўйича услубий ёндашувнинг самарали жиҳатлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интеграллашган функцияли автоном интеллектуал тизимлар яратиш орқали автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларининг ёнғин-портлаш хавфсизлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида: 
ёнғин ҳақида хабар берувчи қурилмалар ёнғин хабарловчилари ихтироларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан 2 та номланишдаги патентлар олинган ва амалиётга жорий қилинган. Натижада ёнғинни аниқлашнинг ишончлилигини ошириш, жадал суръатлар билан ёнғиннинг ривожланишини олдини олиш, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларига энергия таъминотини ҳимоя қилиш тизимини ўрнатиш ва қўллаш ҳаражатларини камайтиришга эришилган унинг самарадорлигини 3 фоиздан 7 фоизгача ошириш (“OZLITINEFTGAZ” АЖнинг 21.02.22 й. 40/607-сонли гувоҳномаси) имконияти яратилган;
автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларининг ёнғин хавфсизлигини назорат қилиш бўйича ускуналарнинг кўп функциялилигини шакллантириш рационализациясининг услубий асослари ишлаб чиқилган, лойиҳа қарорлари бўйича олинган натижаларга асосан ихтироларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан 4 та номланишдаги патентлар олинган. Ишланмалар ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тезкор-тактик ҳаракат самарадорлигини ошириш ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида инқирозли вазиятларда ресурс ҳаражатларини камайтириш имкониятини яратган (“VINLAD” ИИЧК 6.01.22 й. № 15/16-3 - сонли далолатнома). Натижада лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳаражатларини (бир лойиҳа учун) 1,5-1,8 баробаргача камайтириш имкониятига эришилган..

Yangiliklarga obuna bo‘lish