Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожаева Дилрабо Абдусамадовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Агросаноат мажмуаси рақобатбардошлигини таъминлашнинг молиявий жиҳатлари (Тожикистон Республикасининг пахтачилик хўжаликлари мисолида)», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит», 08.00.04 – «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Шарифзода Муъмин Машокир, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, профессор; Умаров Сухроб Рустамович, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, прoфeссoр; Шарифов Зариф Рахмонович, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, прoфeссoр.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тожикистонда агросаноат мажмуаси рақобатбардошлигини таъминлашнинг молиявий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта етиштириш комплексларида импорт қилинган техника воситаларини кредитга сотиб олишда кредит фоиз ставкасининг Миллий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошган қисмини қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаш таклиф этилган;
пахта хом ашёсидан импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга экспортдан тушган хорижий валюта маблағларини мажбурий сотувдан озод қилиш таклиф этилган
пахтачиликни модернизация қилиш концепциясидан келиб чиққан ҳолда Тожикистон Республикаси агросаноат комплексларини ривожлантиришнинг 2030 йилгача прогнози ишлаб чиқилган;
пахта етиштириш мажмуаларини инновацияларнинг илғор усулларини қўллаш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш ва ишлаб чиқаришни оширишнинг 2030 йилгача прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган;
пахта толасини ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғидан 20 фоиз чегирма бериш орқали уларнинг техник базасини мустаҳкамлашга йўналтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Агросаноат мажмуаси рақобатбардошлигини таъминлашнинг молиявий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта етиштириш комплексларида импорт қилинган техника воситаларини кредитга сотиб олишда кредит фоиз ставкасининг Миллий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошган қисмини қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаш таклифи Тожикистон Республикаси ҳукуматининг 2019 йил 31  майдаги 271-сон «2019-2021 йилларда Тожикистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестиция муҳитини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги савдосини ривожлантириш бўйича тадбирлар режаси тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 5/5-22/204-сон маълумотномаси). Натижада, Тожикистон Республикаси агросаноат мажмуаларининг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланишига олиб келган ҳамда пахта етиштириш мажмуаларини молиявий рағбатлантириш ҳажми 11,4 фоизга ошган;
пахта хом ашёсидан импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга экспортдан тушган хорижий валюта маблағларини мажбурий сотувдан озод қилиш таклифи Тожикистон Республикаси ҳукуматининг 2016 йил 26 ноябрдаги 503-сон «2016-2020 йилларда Тожикистон Республикасида  экспортга кўмаклашиш ва импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқариш Давлат дастури»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 5/5-22/204-сон ва Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 10/3-190-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида, пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг хорижий бозорларга чиқиш имконияти кенгайган ва уларнинг хорижий валютадаги тушумлари 14,5 фоизга ошган;
пахтачиликни модернизация қилиш концепциясидан келиб чиққан ҳолда Тожикистон Республикаси агросаноат комплексларини ривожлантиришнинг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогнози Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллар палатасининг 2016 йил 1 декабрдаги 636-сон «Тожикистон Республикасининг 2030 йилгача Миллий тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 5/5-22/204-сон ва Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 10/3-190-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида, агросаноат комплексини ривожлантириш учун давлат бюджетидан молиялаштириш 25 фоизга оширилган ва 375 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилишга эришилган;
пахта етиштириш мажмуаларини инновацияларнинг илғор усулларини қўллаш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш ва ишлаб чиқаришни оширишнинг 2030 йилгача прогноз сценарийлари 2021 йил 26 октябрдаги 456-сон «Тожикистон Республикаси агросаноат комплекси тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 5/5-22/204-сон ва Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 10/3-190-сон маълумотномалари). Натижада, 2020 йилда пахта етиштириш мажмуаларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажми 21,4 фоизга ошишига эришилган;
пахта толасини ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғидан 20 фоиз чегирма бериш орқали уларнинг техник базасини мустаҳкамлашга йўналтириш таклифи Тожикистон Республикасининг 2021 йил 2 сентябрдаги 358-сон «2021-2025 йилларга мўлжалланган Давлат инвестициялари» Дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 5/5-22/204-сон ва Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 10/3-190-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида, пахта толаси ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий ресурслари ҳажми 23 фоизга ўсиб, экспорт ҳажми 410 млн АҚШ долларига ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish