Sayt test rejimida ishlamoqda

Халекеева Зоя Пирниязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларда товар-моддий захираларни молиявий бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муамоласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.Phd/lqt2389.
Илмий раҳбар: Карлибаев Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Қузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба, иқтисодиёт фанлари фалсафа  доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи:Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида товар-моддий заҳираларни молиявий бошқариш ва уларни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларидаги товар-моддий захираларини ликвидлилик даражасига кўра туркумлаш ҳамда хусусиятларига мувофиқ ҳолда умумий қоида асосида режалаштириш ва тартибга солиш орқали бошқариш жараёнларини такомиллаштириш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятларининг бозор қийматини ошириш шартлари доирасида хом ашёларни етказиб беришда логистика-транспорт тизими билан моддий оқимлар ва ахборот алмашинуви ёрдамида техник, технологик, ҳудудий, ташкилий ва бошқарув хусусиятлари билан боғланган элементлар тўпламидан фойдаланиш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятларида товар-моддий захираларни молиявий бошқарув тузилмаси ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичда маҳсулот миқдорини тезкор тартибга солиш, товар-моддий захиралар даражасини талаб ҳажмига мувофиқлаштириш ҳамда режалаштиришни таъминловчи усулларини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларида товар-моддий захираларни харид қилиш тизимини бошқаришни молиявий ресурсларни мақсадли тақсимлаш, захиралар ишлатилишининг босқичма-босқичлиги ҳамда корхона бюджети маблағларининг оқилона сарфланишини таъминлаш орқали такомиллаштириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида товар-моддий захираларни молиявий бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
акциядорлик жамиятларидаги товар-моддий захираларини ликвидлилик даражасига кўра туркумлаш ҳамда хусусиятларига мувофиқ ҳолда умумий қоида асосида режалаштириш ва тартибга солиш орқали бошқариш жараёнларини такомиллаштириш таклифи “Maxam-Chirchiq” АЖ томонидан товар-моддий захираларни молиявий бошқариш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Maxam-Chirchiq”  АЖнинг 2022 йил 30 июндаги 102-08/23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамиятида 2021 йилда 2015 йилга нисбатан ишлаб чиқариш захиралари 258,4 фоизга, тугалланмаган ишлаб чиқариш 175,0 фоизга, тайёр маҳсулот 196,4 фоизга ўсиши таъминланган;
акциядорлик жамиятларининг бозор қийматини ошириш шартлари доирасида хом ашёларни етказиб беришда логистика-транспорт тизими билан моддий оқимлар ва ахборот алмашинуви ёрдамида техник, технологик, ҳудудий, ташкилий ва бошқарув хусусиятлари билан боғланган элементлар тўпламидан фойдаланиш таклифи “NO’KIS VINOZAVODI” АЖ томонидан товар-моддий захираларни молиявий бошқариш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“NO’KIS VINOZAVODI” АЖнинг 2022 йил 30 июндаги 01/22-112-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «NO’KIS VINOZAVODI» акциядорлик жамиятининг жорий активлари 2021 йилда 2015 йилга нисбатан 451,3 фоизга ошишига эришилган;
акциядорлик жамиятларида товар-моддий захираларни молиявий бошқарув тузилмаси ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичда маҳсулот миқдорини тезкор тартибга солиш, товар-моддий захиралар даражасини талаб ҳажмига мувофиқлаштириш ҳамда режалаштиришни таъминловчи усулларини жорий этиш таклифи “NO’KIS VINOZAVODI” АЖ томонидан товар-моддий захираларни молиявий бошқариш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“NO’KIS VINOZAVODI” АЖнинг 2022 йил 30 июндаги 01/22-112-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «NO’KIS VINOZAVODI» акциядорлик жамиятидаги  жами активларнинг ўсиш суръати 2021 йилда 2015 йилга нисбатан 464,5 фоизга етган;
акциядорлик жамиятларида товар-моддий захираларни харид қилиш тизимини бошқаришни молиявий ресурсларни мақсадли тақсимлаш, захиралар ишлатилишининг босқичма-босқичлиги ҳамда корхона бюджети маблағларининг оқилона сарфланишини таъминлаш орқали такомиллаштириш таклифи “Maxam-Chirchiq”  АЖ томонидан товар-моддий захираларни молиявий бошқариш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Maxam-Chirchiq”  АЖнинг 2022 йил 30 июндаги 102-08/23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти жами товар-моддий заҳираларнинг 2015-2021 йиллардаги ўсиш суръати 258,4 фоизга етиб, ушбу ўсиш асосан ишлаб чиқариш захираларига тўғри келган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish