Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Саидкарим Саидахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигида давлат инвестицияси таъсирини иқтисодий баҳолаш», 08.00.07-“Молия, пул муомаласи ва кредит”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt492.
Илмий раҳбар: Хасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ғаниев Ибрагим Мамадиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади марказлаштирилган инвестицияларни қишлоқ хўжалиги соҳаларига таъсирини иқтисодий таҳлил қилиш асосида инвестиция самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини камида беш йил ишлатилиши шарти билан  давлат бюджетидан субсидия шаклида қоплаш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан сотиб олинадиган қишлоқ хўжалик техникаларига лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизи қисмини бюджет ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилган;
маҳаллий уруғчилик хўжаликларидан сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга сотиб олинган уруғ ва кўчатлар қийматининг 20 фоизигача давлат бюджетидан қоплаб берилиши зарурлиги асосланган;
инвестиция маблағларини қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятига таъсири кўрсаткичлари асосида  инвестициялар самарадорлигини 2030 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигида давлат инвестицияси таъсирини иқтисодий баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини камида беш йил ишлатилиши шарти билан  давлат бюджетидан қоплаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 03/35-1325 – сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотларида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини икки бараварга камайтиришга эришилган;
қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан сотиб олинадиган қишлоқ хўжалик техникаларига лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизи қисмини бюджет ҳисобидан молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 578-сон қарорининг 1-иловаси 9-бандида ўз аксини топган(Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 03/35-1325 – сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотларида қишлоқ хўжалиги техникалари ҳариди ҳажми оширилиб соҳани механизациялаш даражасини 63 фоизга етказиш имконини берган;  
маҳаллий уруғчилик хўжаликларидан сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга сотиб олинган уруғ ва кўчатлар қийматининг 20 фоизигача қисмини давлат бюджетидан қоплаб берилиши бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонинг тегишли бандларида ўз аксини топган(Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 03/35-1325 – сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарда харажатларини камайтириш ҳисобига махсулот ишлаб чиқариш рентабеллигини 30 фоизгача оширишга эришилган;
инвестиция маблағларини қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятига таъсири кўрсаткичлари асосида  инвестициялар самарадорлигини 2030 йилгача бўлган прогнози бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 03/35-1325 – сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига жалб қилинадиган инвестиция маблағларини олдиндан мақсадли режалаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish