Sayt test rejimida ishlamoqda

Нугманова Умидахон Тахировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оқсил билан озиқланишда меъда ва ингичка ичакда адаптация жараёнининг структур асослари», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib238.

Илмий раҳбар: Юлдашев Акрам Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори; Гулямов Нариман Гулямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: оқсил билан норационал овқатланишда меъда ва ингичка ичакнинг шиллиқ пардасидаги мослашувнинг структур-функционал механизмларини ўрганиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

норационал оқсилли овқатланиш натижасида меъдани структур-функционал бирлигида, яъни қоплама-чуқурча безсимон хужайраларнинг эпителийси, хусусий қобиғи, меъданинг париетал, асосий ва ёрдамчи ҳужайраларнинг топографияси ультраструктурасида ўзгаришлар аниқланган;

тажриба динамикасида меъдани шиллиқ қавати аста-секинлик билан атрофияга учраши ҳамда ингичка ичакда ҳам атрофиянинг ривожланиши, крипта ва сўрғичларнинг ихтисослашган эпителиал ҳужайраларнинг ўзаро муносабатининг ўзгариши исботланган;

норационал овқатланишда бириктирувчи тўқима ва томирларнинг микроцеркулятор тизимининг эпителиал ҳужайраларнинг структур-функционал ҳолати ўзгаришларининг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

меъда ва ичакдаги  структур ўзгаришлар адаптацион бўлиб,  бир-бирига боғлиқ  бўлган функционал тизимларнинг реакцияси аниқланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Оқсил билан озиқланишда меъда ва ингичка ичакда адаптация жараёнининг структур асослари бўйича олинган натижалар асосида:

оқсилли овқатланишда меъда ва ингичка ичакнинг структур-функционал тизимларидаги ўзгаришларни ўрганиш натижалари асосида «Ҳазм қилиш аъзолари касалликлари билан хасталаган беморларнинг овқатланишини оптималлаштириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8н-д/31-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма  сифатсиз, меъёрий даражада овқатланмаслик натижасида ҳазм қилиш аъзолари ва ингичка ичакнинг морфологик ўзгаришлари ва шиллиқ қаватининг атрофиясига олиб келишини  аниқлаш, норационал овқатланишнинг салбий таъсирларининг олдини олиш ва морфологик кўрсаткичлар асосида профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;

оқсил билан озиқланишда меъда ва ингичка ичакда адаптацион жараённинг структур асослари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси институтлараро марказий илмий-тадқиқот лабораторияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг марказий тадқиқот лабораториялари ва Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг морфологик йўналишлари кафедраларида ўқув жараёнига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 14 декабрдаги 8н-3/54-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сифатсиз оқсилли  овқатланиш тартиби ҳазм қилиш тизими органларининг касалликлари, меъда шиллиқ қаватининг деструктив ўзгаришларига олиб келиши, шиллиқ қаватларнинг атрофияси, меъданинг фундал қисми ва зичлиги камайишининг олдини олиш учун мутаносиблаштирилган нутриент даво тизимини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish