Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Гавҳар Баҳрон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек фольклорида дарахтлар образи: генезиси ва бадиий талқинлари”, 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1191.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, Dsc.02/30.12.2019.Fil.46.02. 
Расмий оппонентлар: Ёрматов Исомиддин Турғунович, филология фанлари доктори, профессор; Халилова Дилбар Жалиловна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек фольклорида дарахтлар образининг тарихий-мифологик илдизлари, поэтик талқин хусусиятлари, рамзий маъно ва тимсоллар, бадиий-эстетик вазифаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек фольклорида дендрар образларнинг лирик ҳамда эпик қаҳрамон ҳаёти, ҳомий руҳлар билан алоқадор талқинлари дарахт тотеми билан алоқадор қадимги мифологик тасаввур-тушунчалар, дендрар культларга оид диний-эътиқодий қарашлар, “Майполе”, “муқаддас қайин (баj каjынг)” ритуал маросимлари, “Қурилиш қурбонлиги”, дарахт кесиш билан боғлиқ урф-одат ва табулар асосида очиб берилган;
афсона, ривоят, эртак, достон, қўшиқ, терма, мақол ва топишмоқ сингари жанрларда учрайдиган дарахтлар образининг шомонларда ўзга оламга сафар қилиши учун зарур бўлган йўл, эпик персонажни муродига етказувчи восита сифатидаги бадиий-эстетик вазифалари, олам тузилиши, одам яралиши, қаҳрамон руҳий кечинмалари, ҳаёт воқеликларига боғлаб тасвирланишига кўра поэтик тадрижи аниқланган;
“ҳаёт дарахти” билан боғлиқ эпик мотивлар генезиси оламнинг вертикал ҳамда горизонтал тузилишини ифодалаган дарахтларга алоқадор афсонавий, диний-ирфоний қарашлар, туғилган чақалоқларга исм қўйиш, ўғил болага атаб терак экиш, “заваррук тўйи”, “заваррук кўтарди” деб аталувчи апотропик маросимий тушунчалар синтези, дарахтлар образида акс этадиган “дарахт // жон ва руҳ”, “дарахт // қуш”, “дарахт //сув ва олов” парадигматик муносабатлари асосланган;
ўзбек халқ маросим ва лирик қўшиқ ҳамда термаларда арча, чинор, терак, тут, мажнунтол, ёнғоқ, жийда, тол, мевали дарахтлар образи рамзий-тимсолий жиҳатдан кенг семантик кўламда учраши далилланган;
ўзбек фольклорида дарахт образининг инсонга параллел муқобил сифатида қўлланиши, дендрологияга оид ҳаётий кузатишларнинг халқ оғзаки бадиий ижодида экологик қадриятларни тарғиб қилиш, умуминсоний ахлоқий қарашларни ифодалаш учун ишлатилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек фольклорида дарахт образининг генезиси ва бадиий талқин хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек фольклорида дендрар образларнинг лирик ҳамда эпик қаҳрамон ҳаёти, ҳомий руҳлар билан алоқадор талқинлари дарахт тотеми билан алоқадор қадимги мифологик тасаввур-тушунчалар, дендрар культларга оид диний-эътиқодий қарашлар, “Майполе”, “муқаддас қайин (баj каjынг)” ритуал маросимлари, “Қурилиш қурбонлиги”, дарахт кесиш билан боғлиқ урф-одат ва табулар асосидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017–2020 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 20 ноябрдаги 17.01/262-сон маълумотномаси). Хусусан, афсона, ривоят, эртак, достон, қўшиқ, терма, мақол ва топишмоқлардаги арча, чинор, терак, тут, мажнунтол, ёнғоқ, жийда, тол, мевали дарахтлар образи илк бор кенг қамровда ўрганилгани қорақалпоқ фольклори ва адабиётидаги халқона бадиий талқин этиладиган шундай анъанавий образларнинг рамзий маънолари кўлами, тимсолий белгиларини атрофлича ёритиш, “ҳаёт дарахти” ҳамда қорақалпоқ халқининг “бойтерак” образи ўртасидаги муштарак тотемистик тасаввур-тушунчаларнинг оғзаки ва ёзма ижоддаги ўрнини белгилаб кўрсатиш, олам тузилиши ҳақидаги қарашларга боғланишини тарихий-мифологик аспектда очиб беришга хизмат қилган;
“ҳаёт дарахти” билан боғлиқ эпик мотивлар генезиси оламнинг вертикал ҳамда горизонтал тузилишини ифодалаган дарахтларга алоқадор афсонавий, диний-ирфоний қарашлар, туғилган чақалоқларга исм қўйиш, ўғил болага атаб терак экиш, “заваррук тўйи”, “заваррук кўтарди” деб аталувчи апотропик маросимий тушунчалар синтези, дарахтлар образида акс этадиган “дарахт // жон ва руҳ”, “дарахт // қуш”, “дарахт //сув ва олов” парадигматик муносабатлари асосланган илмий хулосалардан Бухоро вилоятида 2019 йил 21-23 февраль кунлари ташкил этилган “Биринчи Халқаро зиёрат туризми форуми” доирасида,  шунингдек, 2021 йил 28-30 май кунлари бўлиб ўтган XVI халқаро “Ипак ва зираворлар” фестивали дастурини ташкил этишда изланувчи томонидан тақдим этилган дарахтлар образи билан боғлиқ халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Бухоро вилояти Туризм ва спорт бошқармасининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-04/1584-сон маълумотномаси). Натижада мазкур диссертацияда келтирилган дарахтлар образи иштирок этган, келиб чиқиши дарахтлар билан алоқадор бўлган зиёратгоҳлар тўғрисидаги афсона ва ривоятлар ҳамда улар ҳақидаги қизиқарли таҳлилий материаллар форумда иштирок этган меҳмонларнинг тарихимиз ва миллий маданиятимиз борасидаги  билимларини бойитишга хизмат қилган;
ўзбек фольклорида дарахт образининг инсонга параллел муқобил сифатида қўлланиши, дендрологияга оид ҳаётий кузатишларнинг халқ оғзаки бадиий ижодида экологик қадриятларни тарғиб қилиш, умуминсоний ахлоқий қарашларни ифодалаш учун ишлатилиши исботланган илмий қарашлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза”, “Адабий муҳит”, “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” теледастурларида, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан эфирга узатилган кўрсатувлар, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 6 октябрдаги 1/258-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish