Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйева Зулфия Назимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларни интегратив таълим асосида баён ёзишга ўргатиш методикаси (5-9-синфлар мисолида)”,  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped.3653.
Илмий раҳбар: Юлдашева Дилором Нигматовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Наралиева Шаҳло Джамаловна, педагогика фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларни интегратив таълим асосида баён ёзишга ўргатишнинг педагогик-психологик хусусиятларини, методик тамойилларини белгилаш, баён турлари, уларнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ҳамда баёнларни текшириш, баҳолаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баён ёзишда интегратив таълимдан фойдаланиш матнни ўқув фанлариаро муштаракликда танлаш, ёзишга педагогик, психологик жиҳатдан тайёргарлик кўриш, хатолар устида белгиланган методик тамойилларга мос равишда ишлаш ўқувчиларда нутқ малакаларининг ривожланишига, мустақил фикрлаш кўникмасининг ошишига асос бўлиши аниқланган; 
5-9-синфларда баён ва унинг турларини интегратив таълим асосида ижодий тафаккур~ёзма, баён~маданий нутқ тамойилини ташкил этиш маънавий-мафкуравий қиёфаси жамиятнинг бош ғояси билан уйғунлашган шахсни тарбиялаш мўлжали сабабли ўқувчиларнинг ижодий тафаккури ва нутқини ривожлантириши, шунингдек уларнинг ақлий, руҳий, маънавий юксалишига таъсир этиши асосланган; 
умумтаълим мактабларида интегратив таълим асосида таълимий баён ёзишга ўргатиш ва текширув (назорат) баён ёзишга ўргатишда ижодий ва креатив фикрлайдиган, ўзгалар фикрини англайдиган – мулоқот ва нутқ маданияти ривожланган шахсни камол топтириши сабабли ўқитувчи компетентлилиги муҳим ўрин тутиши далилланган; 
баённи таҳрир қилиш, текширишнинг она тили дарсларига хос тизимлилик, изчиллик ва узвийликка қатъий амал қилиш каби тартиб-қоидалари ишлаб чиқилиб,  уларни баҳолаш мезонлари - ўқувчиларни  ўз-ўзини англаш, ўз меҳнатини баҳолаш, хато ва камчиликларига креатив муносабатда бўлиш каби босқичлари (мустақил, ижодий, креатив сифатларга, ўзига хос ғояларни асослаш малакасига, ижодий, креатив маҳсулотни яратиш қобилиятига эгалик)ни англаш, амалий-фаолиятли (бажариш), рефлексив-баҳолаш даражалари бўйича  такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларни интегратив таълим асосида баён ёзишга ўргатиш методикасини такомиллиштириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
баён ёзишда интегратив таълимдан фойдаланиш матнни ўқув фанлариаро муштаракликда танлаш, ёзишга педагогик, психологик жиҳатдан тайёргарлик кўриш, хатолар устида белгиланган методик тамойилларга мос равишда ишлаш ўқувчиларда нутқ малакаларининг ривожланишига, мустақил фикрлаш кўникмасининг ошишига асос бўлиши каби хулосалардан Бухоро давлат университетининг OT-F1-002-рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳа (2017-2020 йй.)да  фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 20 апрелдаги 01-04/01-0855-сон маълумотномаси). Натижада, она тили дарсларида ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ўстириш жараёни (мантиқий, эвристик, интегратив, авторитар, танқидий, когнитив-прагматик) замонавий ёндашувлар ва (илмийлик, узвийлик, кетма-кетлик, кўргазмалилик, мобиллик, моделлаштириш каби) тамойиллар  асосида такомиллаштирилган; 
5-9-синфларда баён ва унинг турларини интегратив таълим асосида ижодий тафаккур~ёзма, баён~маданий нутқ тамойилини ташкил этиш маънавий-мафкуравий қиёфаси жамиятнинг бош ғояси билан уйғунлашган шахсни тарбиялаш мўлжали сабабли ўқувчиларнинг ижодий тафаккури ва нутқини ривожлантириши, шунингдек уларнинг ақлий, руҳий, маънавий юксалишига таъсир этиши каби хулосалардан ўрта таълим мактаблари амалиётида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 02-02/3-1245-сон маълумотномаси). Натижада, 5-9-синф ўқитувчиларининг дарс ўтиш жараёнида сифат ва самарадорликка эришиш учун бир қадар хизмат қилган;
умумтаълим мактабларида интегратив таълим асосида таълимий баён ёзишга ўргатиш ва текширув (назорат) баён ёзишга ўргатишда ижодий ва креатив фикрлайдиган, ўзгалар фикрини англайдиган – мулоқот ва нутқ маданияти ривожланган шахсни камол топтириши сабабли ўқитувчи компетентлилиги муҳим ўрин тутиши далилланган хулосаларидан 2020-2022 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телевидениесининг “Долзарб муаммо”, “Мактаб таълими муаммолари”, “Мактаб ва ҳаёт”, “Устозлар изидан” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Мулоқот ва мунозара”, “Мактаб ва миллий ўзлик” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (БухороМТРКнинг 2022 йил 7 июндаги 1/135-сон маълумотномаси). Натижада,  телетомошабин ва тингловчиларнинг республикамиздаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили дарсларининг сифат ва самарадорлиги, она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини такомиллаштириш, она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш борасидаги тасаввурлари ҳамда билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish