Sayt test rejimida ishlamoqda

Умматалиев Соҳибжон Ҳикматали ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳмад ибн Яҳё ал-Балазурийнинг “Футуҳ ал-булдон” асарида Мовароуннаҳр тарихининг ёритилиши”. 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tar833. 
Илмий раҳбар: Насруллаев Неъматулло Ҳикматуллаевич, тарих фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Муминов Аширбек Курбанович, тарих фанлари доктори, профессор; Исҳоқов Мирсодиқ Мирсултонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад ибн Яҳё ал-Балазурий “Футуҳ ал-булдон” асарининг Мовароуннаҳр тарихини ўрганишдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
VII аср охири – VIII аср бошларида Турк ҳоқонлиги томонидан Тибет давлатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Хитойнинг Тан сулоласига қарши ҳарбий қўшин юборилганлигига жавобан Тибет ҳукмдори 704 йилда арабларга қарши кураш учун Мовароуннаҳрга ҳарбий кучларни жўнатиб, қўшиннинг 70 мингга етишига кўмаклашгани “Футуҳ ал-булдон” асосида аниқланган;
IX асрда араб халифалигидаги туркий ҳарбийларни мунтазам танқид қилувчи Абдулазиз ад-Даврий (عبد العزيز الدوري), Муҳаммад Суҳайл Тоқус (محمد سهيل طقوس) каби тадқиқотчилар мовароуннаҳрлик қўмондонларнинг 20 йилдан ортиқ давом этган Бобек исёнини бостириш ва халифаликдаги ички тартибни сақлаш борасидаги шижоат ва ғайратларини ижобий баҳолагани очиб берилган;
илк ўрта асрларда Марказий Осиёда ислом динини тарқатиш йўлидаги ҳарбий юришларни нафақат араб саркардалари, балки маҳаллий ҳукмдорлар ҳам амалга оширгани “Футуҳ ал-булдон”да 839 йилда Нуҳ ибн Асаднинг Исфижобга қилган юришига нисбатан фатҳ (فتح  – очиш, эгаллаш) атамаси қўлланилгани орқали далилланган;
“Футуҳ ал-булдон”да келган “Урашт” (اورشت) шаҳри милоддан аввалги I асрда Хитой манбаларидаги Фарғона водийсининг маркази сифатида зикр қилинган “Эрши” шаҳрига ва ҳозирги Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Мингтепа ёдгорлигига тўғри келиши ушбу икки сўзнинг этимологик яқинлиги ҳамда уларнинг манбаларда келтирилган жойлари тавсифи мутаносиблиги асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Аҳмад ибн Яҳё ал-Балазурийнинг “Футуҳ ал-булдон” асарида Мовароуннаҳр тарихининг ёритилиши” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
VII аср охири – VIII аср бошларида Турк ҳоқонлиги томонидан Тибет давлатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Хитойнинг Тан сулоласига қарши ҳарбий қўшин юборганлигига жавобан Тибет ҳукмдори 704 йилда арабларга қарши кураш учун Мовароуннаҳрга ҳарбий кучларни жўнатиб, қўшиннинг 70 мингга етишига кўмаклашгани “Футуҳ ал-булдон”да келган маълумотлар асосида аниқлангани ҳақидаги илмий хулосалардан И-БВ-2019-14 сонли – “Ахсикент Қорахонийлар даври (XI-XII асрлар) тарихий топографияси ва уни туризм объектига айлантириш” мавзусидаги лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекциясининг 2022 йил 18 апрелдаги 7 сон маълумотномаси). Натижада тарихий воқеаларнинг сабаб ва моҳиятларини кенгроқ очиб беришга хизмат қилган;
IX асрда араб халифалигидаги туркий ҳарбийларни мунтазам танқид қилувчи Абдулазиз ад-Даврий (عبد العزيز الدوري), Муҳаммад Суҳайл Тоқус (محمد سهيل طقوس) каби тадқиқотчилар ҳам мовароуннаҳрлик қўмондонларнинг 20 йилдан ортиқ давом этган Бобек исёнини бостириш ва халифаликдаги ички тартибни сақлаш борасидаги шижоат ва ғайратларини ижобий баҳолагани очиб берилганига доир илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Шарқ мутафаккирларининг илмий мероси”, “Марказий Осиё халқлари маданияти, диний анъана ва урф-одатлари” номли дарслик ва қўлланмаларнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2022 йил 14 ноябрдаги 02-03/8705-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда “Футуҳ ал-булдон” асари ислом тарихининг шаклланишига оид асосий манбалардан экани тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имконини берган;
Илк ўрта асрларда Марказий Осиёда ислом динини тарқатиш йўлидаги ҳарбий юришларни нафақат араб саркардалари, балки маҳаллий ҳукмдорлар ҳам амалга оширгани “Футуҳ ал-булдон”да 839 йилда Нуҳ ибн Асаднинг Исфижобга қилган юришига нисбатан фатҳ (فتح  – очиш, забт этиш) атамаси қўлланилгани орқали далиллангани хусусидаги илмий хулосалар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртмаси асосида тайёрланган “Сунани Термизий” асарининг илмий-изоҳли таржимаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 13 апрелдаги 01-07/40). Натижада Мовароуннаҳр тарихига оид маълумотларнинг ҳудуддаги илмий жамоатчиликка етказилишига хизмат қилган;
“Футуҳ ал-булдон”да келган “Урашт” (اورشت) шаҳри милоддан аввалги I асрда Хитой манбаларидаги Фарғона водийсининг маркази сифатида зикр қилинган “Эрши” шаҳрига ва ҳозир Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Мингтепа ёдгорлигига тўғри келиши ушбу икки сўзнинг этимологик яқинлиги ҳамда уларнинг манбаларда келтирилган жойлари тавсифи мутаносиблиги асосида аниқлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан «О‘zbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатиладиган «Тақдимот» тизимли кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 30 июлдаги 02-40-1247-сонли маълумотномаси). Натижада Эрши шаҳрининг бугунги кундаги ўрни ва унинг ўрта асрларда қандай ном билан юритилгани илмий жамоатчиликка етиб боришига ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish