Sayt test rejimida ishlamoqda

Асроров Акмал Мажитовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўсак қуртига қарши кенг қўлланилувчи инсектицидларнинг ғўзадаги баъзи фаол бирикмалар биосинтезига таъсири», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/K88.

Илмий раҳбар: Салихов Шавкат Исмоилович, биология фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Рамазанов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Мавлонов Ғафуржон Турдалиевич, кимё фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза иккиламчи метаболитлари ва ҳимоявий оқсилларининг абиотик стрессга чидамлилик индикаторлари сифатидаги ролини аниқлаш, ўсимликнинг сўрувчи зараркунандалар–ғўза шираси ва ўргимчакканага нисбатан чидамлилигига инсектицидларнинг салбий таъсирларини баҳолашнинг комплекс методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пиретроидлар таъсирида ғўза баргларидаги антифидант терпеноид альдегидлар миқдорининг камайиши аниқланган;

ғўза баргларидаги глутатион ва умумий тиол гуруҳлар миқдори инсектицидлар таъсирида мос тарзда ўзгарганлиги аниқланган;

суми-альфа препарати билан ишлов берилган ғўза баргларида рибулоза-1,5-бисфосфат карбоксилаза (RuBisCo)нинг янги полипептиди ҳосил бўлганлиги аниқланган ва унинг қисман аминокислота кетма-кетлиги исботланган;

суми-альфа препарати таъсирида элонгация фактори ва фруктозо-бисфосфат альдолаза ферментлари миқдорининг ортиши аниқланган ва ферментлар изоформаларининг қисман аминокислота таркиби исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғўзадаги биокимёвий жараёнларга турли синф инсектицидларининг таъсирини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати»га киритилган инсектицидлар–аваунт, каратэ, суми-альфа, циперметрин, ланнейт ва карбофоснинг қўлланилиши таъсирида ғўзанинг иккиламчи метаболитларидаги миқдорий ўзгаришларни баҳолаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилган (Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Давлат комиссиясининг 2017 йил 13 ноябрдаги 2-5-187-сон маълумотномаси).  Ушбу методик тавсиялар зараркунандаларга қарши кимёвий воситаларни қўллаш тизимига маълум таркибий ўзгартиришларни киритиш имконини берган;

ланнейт препарати таъсирида ғўза баргларидаги полифенолоксидаза ва хитиназа ферментлари фаолликларининг ортиши КХА-9-054 рақамли «Экинларни навбатлаб экиш тизимининг ўзгариши ҳамда такрорий экиладиган ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоялашни назарда тутиб ғўзани уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш» мавзусидаги лойиҳада турли инсектицидларнинг ўсимликка таъсирини белгилашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 20 ноябрдаги ФТА-02-11/1120-сон маълумотномаси). Натижада нишон қилиб олинган ўсимлик зараркунандасига ланнейт препаратининг самарадорлигини аниқлаш имконини берган;

ғўза геномидаги хитиназаларнинг in-silico таҳлили бўйича олинган илмий натижалар Кирилл ва Мефодий университетида эътироф этилган ва илмий манба сифатида фойдаланилган (Словакия Республикаси Кирилл ва Мефодий университетининг 2017 йил 17 августдаги маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши ўсимликлардаги оқсилларнинг функционал эволюция принципларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish