Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжимуратова Дилшода Суннатиллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эрон ташқи сиёсатида “юмшоқ куч” (XX аср охири – XXI аср боши)”, 07.00.05-Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar933.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Нодир Абдулхаевич, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, PhD/03/30.12.2021/Ss/Tar.21.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор; Фармонов Рахмон Фармонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эрон ташқи сиёсатидаги “юмшоқ куч” концепциясининг стратегик, геосиёсий аҳамияти, унинг ресурс ва воситалари ҳамда сиёсий мақсадларни амалга оширишга имкон берувчи ва тўсқинлик қилувчи шарт-шароитларнинг сиёсий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Теҳроннинг минтақавий ва халқаро муаммоларини бартараф этиш, ташқи сиёсатини илгари суришда дунёда сўзлашувчилар сони жиҳатидан кўпчиликни ташкил этувчи форс, араб, ҳинд, урду, инглиз, испан, рус тилларидаги Эрон оммавий ахборот воситалари халқаро санкциялар шароитида асосий минбар ва муҳокамалар майдони вазифасини бажараётгани исботланган;
Эрон Олий раҳбари Руҳуллоҳ Хумайний таълимотлари бўйича Яқин ва Ўрта Шарқда сиёсий-иқтисодий жиҳатдан етакчилик қилишни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсати армия, ракета-ядро дастури ҳамда форс маданияти, санъатидан иборат “қаттиқ” ва “юмшоқ” кучларга (ресурсларга) таяниши асосланган;
Теҳрон ташқи сиёсатида “мусулмон бирдамлиги”, “шиа ҳамжиҳатлиги” каби диний-сиёсий ғояларга урғу бериши Эрон атрофида аҳолисининг аксарини шиа вакиллари ташкил этувчи давлатлардан иборат хавфсиз муҳит яратишга қаратилган стратегия эканлиги далилланган;
Эрон дипломатиясида давлатларга таъсир қилишнинг лоббизм, сиёсий имижни шакллантириш технологияларининг қўлланиши ва ривожланиш босқичлари, республиканинг минтақадаги ташқи сиёсатининг концептуал асослари, халқаро майдондаги геостратегик ўрни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эрон ташқи сиёсатида “юмшоқ куч” концепциясини қўллаш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида: 
Теҳроннинг минтақавий ва халқаро муаммоларини бартараф этиш, ташқи сиёсатини илгари суришда дунёда сўзлашувчилар сони жиҳатидан кўпчиликни ташкил этувчи форс, араб, ҳинд, урду, инглиз, испан, рус тилларидаги Эрон оммавий ахборот воситалари халқаро санкциялар шароитида асосий минбар ва муҳокамалар майдони вазифасини бажараётгани борасидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 16 мартдаги 18/9064-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ва Эрон ўртасида маданий муносабатларни олиб бориш, Эрон ташқи сиёсатидаги “юмшоқ куч” воситалари Марказий Осиё минтақаси республикаларига таъсири борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Эрон Олий раҳбари Руҳуллоҳ Хумайний таълимотлари бўйича Яқин ва Ўрта Шарқда сиёсий-иқтисодий жиҳатдан етакчилик қилишни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсати армия, ракета-ядро дастури ҳамда форс маданияти, санъатидан иборат “қаттиқ” ва “юмшоқ” кучларга (ресурсларга) таяниши борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ҳамда сиёсий жараёнларга оид ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2022 йил 8 сентябдаги 01-27/406-сон маълумотномаси). Натижада партия фаолиятини тизимли ташкил этиш, жамиятда сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш, давлат органлари ўз фаолиятида инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган бошқарув механизмига таяниш зарурияти бўйича таклифлар тайёрлашга хизмат қилган. 
Теҳрон ташқи сиёсатида “мусулмон бирдамлиги”, “шиа ҳамжиҳатлиги” каби диний-сиёсий ғояларга урғу бериши Эрон атрофида аҳолисининг аксарини шиа вакиллари ташкил этувчи давлатлардан иборат хавфсиз муҳит яратишга қаратилган стратегия эканлиги борасидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2021 йил 26 февралдаги 05-5/181-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур соҳадаги ахборот-таҳлилий маълумотларнинг кенгайишига таҳлилий материалларнинг илмий асосларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишига хизмат қилган.
Эрон дипломатиясида давлатларга таъсир қилишнинг лоббизм, сиёсий имижни шакллантириш технологияларининг қўлланиши ва ривожланиш босқичлари, республиканинг минтақадаги ташқи сиёсатининг концептуал асослари, халқаро майдондаги геостратегик ўрни борасидаги илмий тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий ҳалқаро илмий-тадқиқот марказининг ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Имом Бухорий ҳалқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 6 сентябрдаги 02/432-сон маълумотномаси).  Натижада ташқи сиёсий жараёнларни ўрганишнинг ахборот-таҳлил базасининг такомиллашишига, мазкур соҳада олиб бориладиган илмий-таҳлилий ишларнинг самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish