Sayt test rejimida ishlamoqda

Хашимҳонов Аҳрорхон Муминовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий масалалари”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Yu8.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Ҳусанов Озод Тиллабаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Зулфиқаров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар доктори, профессор; Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна, юридик фанлар доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларига оид муносабатлар орқали ушбу муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳукумат раҳбарини сайлаш ва тайинлаш, шунингдек унга нисбатан жавобгарлик белгилаш парламент палаталарининг кўпчилик овози орқали амалга оширилиши кераклиги асосланган;
Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимига номзодни парламент томонидан кўриб чиқиш ва маъқуллаш чоғида унинг истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи “фаолият дастури”ни тақдим этиши зарурлиги асосланган;
Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши янги шакллантирилган Сенатнинг биринчи мажлиси ўтказиладиган кунда парламент палаталарига Бош вазирнинг ёзма мурожаат қилиши орқали амалга оширилиши кераклиги асосланган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Вазирлар Маҳкамаси айрим аъзоси раҳбарлик қилаётган давлат бошқаруви органи фаолияти натижасига кўра, зарур бўлганда уни истеъфога чиқариш юзасидан давлат раҳбарига таклиф киритиши мумкинлиги асослаб берилган;
Ҳукумат фаолиятида шаффофлик ва ҳисобдорликка оид тамойил талабларига тўлиқ эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси парламент палаталари қўмиталари ва комиссияларининг ҳукумат фаолиятига доир тавсия ва таклифларини кўриб чиқиши ҳамда мазкур масалалар юзасидан чора-тадбирлар кўриши, шунингдек, уларнинг натижаси тўғрисида тегишли қўмита ва комиссияларни келишилган муддатда хабардор қилиши зарурлиги асосланган;
Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасидаги фаолияти ахборот жамиятини шакллантириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш, шунингдек, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали амалга оширилиши зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
агар овоз бериш чоғида Бош вазир номзоди Қонунчилик палатасида ёки Сенатда Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан кейин Бош вазир лавозимига номзодни яна бир марта тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунида (6-модда 5-қисми) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022 йил 8 июндаги 04/10-10-108-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши Бош вазир номзоди парламент палаталари томонидан тасдиқланмагани ҳолатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Бош вазир лавозимига номзодни яна бир маротаба тақдим этишида ифодаланадиган ҳуқуқлари кенгайишига хизмат қилган;
Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимига номзод унинг номзодини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш ва маъқуллаш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунида (6-модда 8-қисми) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022 йил 8 июндаги 04/10-10-108-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши ҳукумат аъзоларининг лавозимга тайинланишдан олдин келгусидаги фаолиятлари жараёнида амалга оширадиган бир неча йўналишдаги ўз вазифа ва дастурларини тақдим этиши орқали уларнинг парламент олдидаги масъулият ҳамда ҳисобдорлиги таъминланишига хизмат қилган;
Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши янги шакллантирилган Сенатнинг биринчи мажлиси ўтказилган кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Бош вазир томонидан ёзма мурожаат бериш орқали амалга оширилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунида (6-модда 16-қисми) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022 йил 8 июндаги 04/10-10-108-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши амалдаги ҳукуматнинг токи янги парламент палаталари шаклланиб бўлгач янги Бош вазир ва ҳукумат аъзоларини шакллантиришнинг имконияти вужудга келгунга қадар фаолият юритиб туришига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Вазирлар Маҳкамаси айрим аъзосининг ўзи раҳбарлик қилаётган давлат бошқаруви органи фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиши ҳамда зарур бўлганда уни истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритиши мумкинлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунида (38-модда 5-қисми) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022 йил 8 июндаги 04/10-10-108-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши ҳукумат аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси олдидаги ҳисобдорлиги ва жавобгарлигининг ортишига хизмат қилган;
ахборот жамиятини шакллантириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизими жорий этилишини таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитлар яратиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунида (17-моддаси учинчи хатбошиси) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 28 октябрдаги 12-15-12-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилишига, шунингдек жамият ҳаётида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат органлари томонидан тезкорлик билан хизмат кўрсатиш орқали таъминланишига хизмат қилган;
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталари ва комиссияларининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан чора-тадбирлар кўради. Тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталарини ва комиссияларини келишилган муддатда хабардор қилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунида (38-модда 9-қисми) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022 йил 8 июндаги 04/10-10-108-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши парламент органларининг ҳукумат фаолиятига оид масалалар юзасидан тегишли устувор вазифаларни белгилаб беришда ифодаланадиган ҳуқуқларининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish