Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамова Дилноза Шавкат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Доривор ўсимликлар поясидан фармацевтика мақсадлари учун микрокристаллик целлюлоза олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.05 - Целлюлоза ва целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1702.
Илмий раҳбар: Примкулов Махмут Темирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Юнусов Хайдар Эргашович, техника фанлари доктори; Ахмедов Олий Равшанович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий доривор ўсимликлар поялари ва шротидан фармацевтика мақсадлари учун микрокристаллик целлюлоза олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фаол моддалари ажратиб олинган доривор ўсимликлардан (шрот ва поя) целлюлоза ва микрокристаллик целлюлоза олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
доривор ўсимлик пояларни пишириш вақти узайиши билан маҳсулот унуми камайиши, поя таркибидаги гемицеллюлозаларнинг эритмага ўтиши билан исботланган;
МКЦ намуналарининг тўйинишдаги адсорбцияси Мак-Бенн-Бакра тенгламаси асосида исботланиб, моноқават сиғими, солиштирма юзаси, тўйиниш адсорбцияси, микроғоваклар хажми, мезоғоваклар тўйиниш адсорбция хажмлари аниқланган;
доривор ўсимлик пояларидан олинган МКЦ нинг сорбцияланиш хоссаси пахтадан олинган МКЦ га таққосланиб ўрганилганда, сорбцияланиш хоссаси 35 % га юқори эканлиги аниқланиб, таркибдаги кристалларининг аморф қисмларга нисбатан кўплиги билан асосланган;
доривор ўсимлик поялари таркибидаги осон ва қийин эрийдиган полисахаридларни сувда экстракциялаш, кислота ва ишқорда гидролизлаш орқали оптик зичлигининг ўзгариш кинетикаси аниқланган; 
маҳаллий доривор ўсимликлар поялари ва шротидан фармацевтика мақсадлари учун микрокристаллик целлюлоза олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий доривор ўсимликлар поялари ва шротидан микрокристаллик целлюлоза олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
полиз экинлари поясидан микрокристалл целлюлоза олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 01916, 2022 й.). Натижада, доривор ўсимлик поясидан микрокристаллик целлюлоза олиш имконини берган; 
маҳаллий амарант доривор ўсимлиги поясидан олинган микрокристаллик целлюлоза асосида дори таблеткалари олиш технологияси «NEO-LABS» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 13-сентябрдаги 25-06/2703-сон маълумотнома). Натижада, рутин ва аскорутин таблеткалари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган қанд упасини, прессланиш кўрсатгичи ва қаттиқлик нисбатлари юқори боғловчи билан алмаштириш имконини берган;
микрокристаллик целлюлозани боғловчи-тўлдирувчи қўшимча сифатида дори воситалари ишлаб чиқаришда қўллаш технологияси «NEO-LABS» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 13-сентябрдаги 25-06/2703-сон маълумотнома). Натижада, тирик организм учун зарарсиз ва осон парчаланувчи, аллергик хусусиятларни келтириб чиқармайдиган тўлдирувчи ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish