Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулазизов Бахром Тошмирза ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Температура ва магнит майдонини квази-икки ўлчамли электронлар гази статистикасига таъсири”, 01.04.10–«Яримўтказгичлар физикаси».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/FM154. 
Илмий раҳбар: Гулямов Гафур, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Физика-техника институти, DSc.02/27.02.2020.FM/T.110.01.
Расмий оппонентлар: Разиков Тахирджан Муталович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Каражонов Смагул Жангабергенович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: InAs/In0.81Ga0.19As/InxAl1−xAs, Ga0.67Al0.33As/GaAs/ /Ga0.67Al0.33As, AlSb/InAs/AlSb гетеротузилмалари квант ўрасидаги икки ўлчамли электронлар дисперсияси нопараболикликни ва бир неча минизоналарни тўлдирилишини ҳисобга олган ҳолда газнинг энергия ҳолатлар зичлиги, Ферми энергияси, энтропияси, иссиқлик сиғими ва битта заррага тўғри келувчи энтропия, кимёвий потенциалини, g-фактор, циклотрон массасини шунингдек бошқа термодинамик катталикларни магнит майдони ва ҳароратга боғлиқлигини ўрганишдан (мавжуд тажриба маълумотларини таҳлил қилиш) иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор  фазовий квантланиш минизоналари кўп бўлганда икки ўлчамли электрон газини кимиёвий потенциалини хусусиятларини таҳлили  учун тенгламалар аниқланган;  
биринчи марта квант ўрада фазовий квантланиш минизоналари кўп бўлган икки-ўлчамли электронлар газини иссиқлик сиғими учун аналитик тенгламалар аниқланган;  
илк бор икки ўлчамли электронлар газида электронинг квазистационар энергия сатҳлари кенглигини  энергия ҳолатлар зичлигига таъсири математик моделлаштирилган; 
ўтказувчанлик зонаси нопараболик бўлган квант ўралар учун  икки ўлчамли электронлар газида битта заррага тўғри келувчи энтропияни тавсифловчи аналитик формулалар олинган; 
илк бор InAs квант ўрасида нопараболик зона моделида электронни циклотрон массасини магнит майдонига боғланиши интерпретатция қилишда иккинчи минизонадаги Ландау сатҳларини  ҳисобга олиш муҳимлиги аниқланган; 
биринчи марта кучли магнит майдонида InAs квант ўрасидаги электронни спин ажралиш g-фактори Кейн уч зонали нопараболик моделида ҳисобланган натижаларини тушунтиришда иккинчи минизонадаги Ландау сатҳларини таъсири зарур эканлиги аниқланган; 
илк бор магнит майдони қиймати ўзгармас бўлган шароитда икки ўлчамли электронлар газнинг кимёвий потенциали ва Ландау сатҳларининг тўлдириш факторини ҳароратга боғлиқ тенгламалар топилган ва математик моделлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарорат ва магнит майдонини квази-икки ўлчамли электрон гази статистикасига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
квант ўралар учун магнит майдони қиймати ўзгармас бўлган шароитда икки ўлчамли электронлар газнинг кимёвий потенциали ва Ландау сатҳларининг тўлдириш факторини ҳароратга боғлиқ тенгламаларидан Россия фундаментал тадқиқотлар фондининг “Нотўғри зонали яримўтказгичли квант нуқталар: локаллашган экситонларнинг рекомбинацияси ва спинли динамикаси” мавзусидаги Россия фанлар академияси Сибир бўлимининг А.В. Ржанов номидаги яримўтказгичлар физикаси институтида бажарилган №19-02-00098 рақамли грантни бажаришда фойдаланилган. (В.Ржанов номидаги яримўтказгичлар физикаси институтининг 2022 йил 4 июндаги  №15307-26-2433 -сонли маълумотномаси). Диссертацияда олинган натижаларни квант ўра ва квант нуқталардаги  электрон газида Ландау сатҳларининг тўлишида кимёвий потенциалнинг ҳароратга боғлиқлиги аниқлашга имкон берган. 
микро ва нано размердаги икки ўлчамли электронлар газ мини зона концентрацияси, иссиқлик сиғими, кимёвий потенциали ва термодинамик ҳолатлар зичлиги  ҳароратга боғлиқлик учун олинган аналитик тенгламалардан  «Фотон» Акциядорлик жамиятида яримўтказгичли майдон транзисторлари ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда. («Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг 2022 йил 5 январдаги 04-3/5-сонли маълумотномаси). Диссертацияда олинган натижаларни технологик жараёнга қўллаш ўта тезкор микроэлектрон асбоблар, оптоэлектрон қурилмалар, лазерли диодлар, оптик модуляторлар ва майдон транзисторларининг кириш ва чиқиш характеристикаларига кенг диапазонда ҳарорат ва кучли магнит майдонлари таъсирида  қурилмаларни ишчи частота соҳасини 20 фоизга кенгайтириш имкониятини яратилган;
нано ўлчамли қуёш понеллари учун ишлатиладиган яримўтказгичлар асосидаги қоришмалардаги электронни спин ажралиш g-фактори ва циклотрон массасини магнит майдонига боғланиши  учун олинган тенгламалрдан  Наманган муҳандислик-технология институтида ОТ-Ф-74-«Яримўтказгичли қоришмалар ва кучли лигерланган яримўтказгичлар энергетик спектрларини тадқиқ қилиш» фундаментал лойиҳасиниг илмий-техникавий вазифаларини бажаришда қўланилмоқда. (Наманган муҳандислик-технология институтининг 2022 йил 7 фебралдаги 311-024-сон маълумотномаси) Диссертациясида олинган тенгламалардан фойдаланиш яримўтказгичли қоришмалар ва кучли легирланган яримўтказгичларли моддаллардан яратилган қурилмаларнинг ишчи  соҳасидаги термодинамик катталикларни 1.12 %  яҳшилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish