Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Мирзокир Хакимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани аррали жинлашнинг муқобил техника ва технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2022.1.DSc/Т509
Илмий раҳбар: Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Paxtasanoat ilmiy markazi» акциядорлик жамияти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.30/30.11.2021.T.141.01
Расмий оппонентлар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор; Мадумаров Илхом Дедаханович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта хомашёсини самарали жинлаш технологиясини таъминлайдиган такомиллаштирилган аррали жинни  технологик ва конструкцион параметрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёсини жинлаш ва толани жинда чуқур тозалаш учун янги конструкцияли аррали жин яратилган;
ишчи камера керакли миқдордаги пахтани тиқилмасдан қабул қилиши учун камера фартуги устки қисмини горизонтал текислик билан ҳосил қилган муқобил бурчаги камера зевига берилган пахта қатламидаги зичлик ва босим кучини инобатга олган ҳолда аниқланган;
жинда толани тозалашда толадан ифлос аралашмаларнинг ажралишида колосникларнинг муқобил сони, ўрнатилиши ва тозалаш самарадорлиги, толага таъсир этувчи урувчи ва таровчи куч орқали аниқланган;
толани аррали цилиндрдан тўлиқ ажратиш ва тола каналига ташишда спирал ҳаво камеранинг муқобил параметрлари ҳавони толага таъсир этувчи кучларини  инобатга олган ҳолда аниқланган;
ҳаво сарфини камайтириш билан тола сифатини яхшилайдиган, иш унумдорлиги ва тозалаш самарадорлиги юқори бўлган аррали жиннинг конструктив ва технологик параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта-тўқимачилик кластери пахта тозалаш корхоналарида пахта хомашёсини аррали жинлашда  самарадорлиги юқори бўлган ускуналарни яратиш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
пахта хомашёсини жинлаш технологияси ва ускунаси Тошкент вилоятининг Бўка пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзбекитон пахта- тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 13 октябрдаги 02/22-648-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани жинлашда жиннинг иш унумдорлигини битта арра ҳисобига  ўртача 11,7 % ва 21,2 % га  ошириш имкони яратилган;
пахта хомашёсини жинлаш технологияси ва ускунаси Тошкент вилоятининг Бўка пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзбекитон пахта- тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 13 октябрдаги 02/22-648-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани жинлашда жиннинг ўзида толани тозалашда тозалаш самарадорлиги ўртача 6,4 (абс)% ва 6,2 (абс)% га юқори бўлиб, тола сифатини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish