Sayt test rejimida ishlamoqda

Маллаев Орифжон Самад Ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тозалаш камерали аррали жин учун чигитни қўшимча чиқариш қурилмаси конструкциясини асослаш» 05.02.03 – «Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари» ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.4.PhD/Т2496.
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Paxtasanoat ilmiy markazi” акциядорлик жамияти, DSc 30/30.11.2021.Т.141.01
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Шинникович техника фанлари доктори, профессор; Нарматов Элмурод Авазович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани дастлабки қайта ишлаш технологиялари талабларига жавоб берадиган ресурстежамкор, такомиллаштирилган тозалаш камерали аррали жин учун чигитни қўшимча чиқариш қурилманинг конструкциясини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хом ашё валиги ҳаракатини назарий ва тажрибавий усуллар таҳлили асосида, хом валигининг чигитни чиқариш қурилмаси билан айланма ҳаракатининг ифодаловчи математик моделлари ишлаб чиқилган;
аррали жин технологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда гигитни чиқариш қувури ва шнекнинг конструктив ва кинематик параметрларини ҳисоблаш тенгламалари қурилган;
тозалаш камерали бўлган арра жин чигитни чиқариш қурилмаси ва айланучи шнек ҳаракат узатиш тизимининг математик моделлари ишлаб чиқилган;
тозалаш камерали арра цилиндрининг энергик параметрлари ва чигитни чиқариш қурилмаси ҳаракат узатиш тизимининг рационал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тозалаш камерали арра жин учун чигитни чиқариш қурилма конструкциясини ишлаб чиқиш илмий натижалари асосида:
тозалаш камерали арра жин чигитни чиқариш қурилмаси Тошкент вилояти Бўка тумани «APK Bo’ka» MChJ XK тизимидаги Бўка пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган (жорий қилиш далолатномаси 15-24 март кунлари 2022 йил). Тадқиқот натижалари чигитни чиқарувчи қувур ишчи камерадаги чигитнинг 21-38.2 % ини чиқаришини кўрсатди. Аррали жин ишчи камераси ичидаги хомашё валининг ҳаракатини математик моделлаштириши хомашё валиги массасини 15% га камайтириш учун қувурдаги тешиклар миқдори 15% га оширилди. Ишчи камерадаги чигитни чиқариш самарадорлигини ошириш учун шнекнинг қувурга нисбатан тескари йўналишда айлантирилишини таъминловчи планетар редуктор ўрнатилган. («O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klasterlari» уюшмасининг 2022 йил 29 апрелдаги № 02/22-270 -сонли маълумотномаси). Натижада энергия сарфи 8,7 % камайган ва жин иш унумдорлиги 7,0 % ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish