Абдиназаров Хасанбой Холиқназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси сув ҳавзалари зоопланктони», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/B104.
Илмий раҳбар: Мирабдуллаев Искандар Мирбатирович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Иззатуллаев Зувайдулло Иззатуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси сув ҳавзалари зоопланктон организмларининг тур таркиби, морфоло-экологик хусусиятлари, сифат ва миқдор жиҳатидан ривожланишини аниқлаш ҳамда сув ҳавзалари маҳсулдорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси сув ҳавзалари учун зоопланктон организмларининг 133 турдан иборатлиги аниқланган ва шулардан 27 тури ҳудуд учун, 5 таси Ўзбекистон фаунаси учун янги тур эканлиги аниқланган;
шохдор муйловли (Cladocera) ва эшкак оёқли қисқичбақасимонларнинг (Сopepoda) Diaphanosoma, Daphnia, Moina ва Mesocyclops уруғ турларини идентификациялаш қийин бўлган турларини аниқлаш учун аниқлагичлар яратилган;
зоопланктон организмларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан ривожланиш динамикаси ҳамда мавсумий сукцессияси аниқланган ва уларнинг сув экотизимидаги аҳамияти баҳоланган;
балиқчилик хўжаликларида зоопланктон организмларини табиий ҳолда кўпайтириб, балиқ чавоқларини озиқлантириш эвазига уларнинг яшовчанлигини ошириши исботланган;
зоопланктон организмлардан сув экотизимларида биоиндикатор сифатида ва сув ҳавзаларини экологик мониторинг қилишда фойдаланиш йўллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғонаводийси сув ҳавзалари зоопланктон организмларини тадқиқ қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари зоопланктон организмларидан балиқларнинг табиий озуқаси сифатида фойдаланиш ва ҳовузларнинг товар балиқлари маҳсулдорлигини ошириш йўллари Фарғона ва Наманган вилоятлари балиқчилик хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 12 декабрдаги 02/12-631-сон маълумотномаси). Натижада балиқчилик хўжаликларида товар балиқлари маҳсулдорлигини 8–10% ошириш имконини берган;
зоопланктон организмларни ялпи кўпайтириш асосида балиқ чавоқларининг яшовчанлигини ошириш усуллари “Фарғонабалиқсаноат”, “Наманганбалиқсаноат” МЧЖ тасарруфидаги балиқчилик хўжаликларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2017 йил 30 октябрдаги 08/120-сон маълумотномаси). Натижада балиқчилик хўжаликларида етиштириладиган балиқ чавоқлари вазнини 17%, яшовчанлигини 10% ошириш имконини берган;
зоопланктон организмлардан сув ҳавзаларининг биоиндикатори сифатида фойдаланиш йўллари Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари сув ҳавзаларининг экологик мониторингини амалга оширишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 15 декабрдаги 01/12-01-855-сон маълумотномаси). Натижада табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг органик ифлосланишини аниқлаш ва санитария ҳолатини баҳолаш имконини берган.