Sayt test rejimida ishlamoqda

Холйигитов Шерзод Норбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта таркибидаги оғир аралашмаларни тутиш қурилмасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга 
дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.2.PhD/Т2919
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc 30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Хайрулла Сайдуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади технологик ускуналарнинг ишлаш муддатини ва олинаётган маҳсулот сифатини ошириш учун пахта таркибидаги майда тош ва оғир аралашмаларни тутишнинг самарали ускунасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта таркибидаги оғир аралашмаларни самарали тутиш ускунаси ва оғир аралашмаларни узлуксиз ташқарига чиқариш чўнтак мосламаси ишлаб чиқилди;
пахта оқимидан ажралган майда тошларни роликли мосламадан чиқиб, ҳаракатланиш  траекториясини аниқлаш координаталари тенгламалари олинди, мосламанинг конуссимон сиртигача тушиш вақтини ҳисоблаш формуласи аниқланди;
пахта оқимидан майда тошларни ажратиш ускунаси патнисининг тебранишларини ифодаловчи математик модели  олинди. Сонли ечим орқали алохида патнисни оғма тебраниш қамровини ўзгариш қонуниятлари унинг ҳаракатларига боғлиқлиги аниқланди;
тош тутиш ускунаси қайтаргичини камерада ўрнатиш баландлиги, титгич-йўналтиргични камера юқори деворига ўрнатиш бурчаги,  ускунанинг иш унумдорлиги кўп омилли тажрибалар асосида аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта тарикибидаги тош ва оғир жисмларни тутиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
ишлаб чиқилган  тош тутиш ускунаси Жиззах вилояти, Дўстлик тумани “Sangzor tekistil” кластерининг пахтани ҳаво транспорти тизимига жорий қилинди (“Пахта тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йилдаги № 02/22-634 сонли маьлумотномаси). Натижада такомиллаштирилган тош туткич ускунасида ўлчами 10 мм гача тошларни тутиш самарси 85% ни ташкил этиб, амалдагисидан 35 % га юқори, ўлчами 10-20 ммгача тошларни тутиш самараси 91 % ни ташкил этиб, амалдагисидан 36 % га юқори ва ўлчами 20-30; 30-50 мм да 95-98% ни, болт ва гайкаларни тутиши эса 100-95 % ни ташкил этиб, умумий тутиш самараси 94,2% ни ташкил этиб, амалдаги тош туткичдан 15,7% га юқори эканлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish