Sayt test rejimida ishlamoqda

Даулетов Адилбек Юсупбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корпоратив электрон ҳужжат айланиш  тизимининг модел, алгоритмлари ва дастурий инструментларини яратиш”, 05.01.09 – “Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ОАКда  В2022.3.PhD/Т3000
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад 
ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02;
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тураев Шавкат Шухратович., иқтисод фанлари доктори, доцент; Элов Ботир Болтаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фан ва таълимга оид электрон ҳужжатлар айланиш тизимининг модел, алгоритмлари ва дастурий инструментларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
MARC21 майдонлари ва майдонларни ҳосил қилувчи маълумот тузилма асосида ҳужжатларни тавсифлашнинг иккита конструкторининг алгоритмлари ва дастурий инструментлари ишлаб чиқилган;
BPMN метадологияси асосида электрон ҳужжат айланиш тизимларнинг мантиқий - функционал жараёнларини лойиҳалаш модели ва вақтини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
MARC21 ва тег майдонлар асосида кўп параметрли динамик ҳисоботларни электрон ҳужжатнинг тавсифи, даврий интервал, электрон ҳужжатнинг бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш алгоритмлари ва дастурий инструменти ишлаб чиқилган;
объект-реляцион моделлаш асосида электрон ҳужжатларни тавсифлашга йўналтирилган маълумотлар базасини лойиҳалаш босқичлари ва ER модели ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ишлаб чиқилган электрон ҳужжат айланиш тизимида электрон ҳужжатларни тавсифлаш, мантиқий функционал жараёнларни лойиҳалаш ҳамда кўп параметрли динамик ҳисоботларни шакллантириш алгоритмлари ва дастурий инструменти асосида: 
MARC21 майдонлари ва майдонларни ҳосил қилувчи тузилма асосида ҳужжатларни тавсифлаш конструктори, кўп параметрли динамик ҳисоботларни шакллантириш услублари, алгоритмлари ва дастурий инструменти асосида яратилган тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ДУК “ОАК ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази” фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигининг 2022 йил 24 августдаги 12-3467-сонли маълумотномаси). Электрон ҳужжат айланиш тизими асосида самарадорлик натижаларидан корпоратив электрон ҳужжат сони 25% га ошган, электрон ҳужжатларга ишлов бериш ва электрон ҳужжат жавобини олиш вақти 50% га қисқарган, кирувчи ва чиқувчи, ички ҳужжатлардан фойдаланиб, қоғоз билан ишлайдиган вақтини 60% тежаган.  
BPMN метадологияси асосида электрон ҳужжат айланиш тизимларининг мантиқий - функционал жараёнларини лойиҳалаш модели ва вақтини ҳисоблаш алгоритми, электрон ҳужжатларни тавсифлашга йўналтирилган маълумотлар базасини лойиҳалаш босқичлари ва ER модели асосида яратилган тизими Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги  фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 ва DSc.13/30.12.2019.Т.07.02 Илмий кенгашлари ва Илмий кенгаши фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигининг 2022 йил 24 августдаги 12-3467-сонли маълумотномаси). Ташкилотга  кирувчи ва чиқувчи, ички ҳужжатлардан фойдаланиб, қоғоз билан ишлайдиган вақтини 60% тежаган, ҳужжатларни юбориш харажатларини ўртача 5 мартага камайтирган;
rўп параметрли динамик ҳисоботларни электрон ҳужжатнинг тавсифи, даврий интервал, электрон ҳужжатнинг бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш услублари, алгоритмлари ва дастурий инструменти асосида ишлаб чиқилган тизими “Developer Group” МЧЖ иш юритиш ва хат алмашиш фаолиятида ўқувчилар ва ота-оналар билан ёзишмаларни ўрганиш ва МЧЖ ички масалаларини ҳал қилишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигининг 2022 йил 24 августдаги 12-3467-сонли маълумотномаси). Электрон ҳужжат айланиш тизим асосида самарадорлик натижаларидан ходимларга мўлжалланган автоматлашган ишчи ўринлар асосида иш самарадорлиги ўртача 2,25 баробарига ошган, кирувчи ва чиқувчи, ички ҳужжатлардан фойдаланиб, қоғоз билан ишлайдиган вақтини 60% тежаган, ҳужжатларни юбориш харажатларини ўртача 5 мартага камайтирган. Бундан эса, давлат органларининг, хусусий секторларнинг фаолиятида тадқиқотнинг илмий ва амалий натижаларидан фойдаланиш мумкинлигини ва бу электрон ҳужжат айланиш тизимини оммалаштириш мумкинлигини аниқлаб берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish