Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмирзаев Обиджон Нуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот тизимларида ҳужум изларини қидириш ва таҳлил қилиш модели, алгоритмлари ва дастурий мажмуаси», 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Т2833.
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор; Халмуратов Омонбой Утамуратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: «UNICON.UZ» – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот тизимларида ҳужум изларини қидириш ва таҳлиллашнинг модели, алгоритмлари ва дастурий мажмуасини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот тизими ва мавжуд интерфейс учун мумкин бўлган таъсир объекти асосида ахборот тизимида ҳужум манбаларининг рўйхатини шакллантириш процедураси ишлаб чиқилган;
ҳодисалар мажмуасини қуриш учун тўртта параметрни мантиқий бошқарувининг бинар муносабати асосида ҳужум таъсири остида тугун ҳолатининг ҳодисалар мажмуасини қуриш алгоритми ишлаб чиқилган; 
ахборот тизимида ҳужум манбалари рўйхатини шакллантириш процедураси ва ANFIS нейро-норавшан тизими асосида ҳужум изини қидириш модели ва параметрларини созлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ANFIS нейро-норавшан тизими асосида ахборот тизими ҳимоясининг самарадорлигини баҳолаш услуби такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборот тизимларида ҳужум изларини қидириш ва таҳлиллаш модели ҳамда дастурий мажмуалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот тизимида ҳужум манбалари рўйхатини шакллантириш процедураси ва ҳужум таъсири остида тугун ҳолатининг ҳодисалар мажмуасини қуриш орқали муассасаларнинг ахборот тизимида бўлиб ўтган ҳужум изини қидиришнинг нейро норавшан тизими моделининг дастурий мажмуаси Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ТАТУга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 октябрдаги 33–8/6759 сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мавжуд ахборот тизими ҳимояси талабларини қайта кўриб чиқиб, ҳимояланганлик даражаси 21% га ва тизимда бўлиб ўтган ҳужум изларини аниқлаб, аниқланган изларни маълумотлар базасини шакллантириш орқали уни келажакда такрорланишини олдини олиш даражаси 71% га ошган. Шунингдек, тизимда такрорий муваффақиятсиз уринишларни блоклаш орқали бўлиши мумкин бўлган такрорий таҳдидлар 50% га камайтирилган; 
ташкилотдаги ахборот тизимида ҳужум изларини қидиришнинг дастурий мажмуаси «SSP Maroqand» кўп функцияли ахборот маркази унитар корхонасида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 октябрдаги 33–8/6759 сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида муассасанинг ахборот тизимига бўлган ҳужумларни аниқлаш ва бу ҳақида тизим маъмурини огоҳлантириш имконияти яратилган;
«Хавфсиз онлайн овоз бериш» ва «Ҳужум изини қидириш» дастурий мажмуалари “Киберхавфсизлик” маркази Давлат унитар корхонасида тест жараёнида қўлланилган. (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 октябрдаги 33–8/6759 сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мавжуд ахборот тизими ҳимояси талабларини қайта кўриб чиқиб, ҳимояланганлик даражаси 21% га ва тизимда бўлиб ўтган ҳужум изларини аниқлаб, аниқланган изларнинг маълумотлар базасини шакллантириш орқали келажакда олдини олиш даражаси 72% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish