Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидназаров Фирдавс Абдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарда молиявий стратегияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1438.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Жасур Турсунпўлатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхона молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш амалиётини  молиявий стратегия ва жамиятнинг умумиқтисодий ривожланиш дастурлари билан ўзаро интеграциясини таъминлашни амалга оширувчи “Молиявий стратегик бошқарув” департаментини ташкил этиш орқали такомиллаштириш асосланган;
акциядорлик корхоналарида молиявий ресурсларни бошқариш тизимига молиявий стратегияга оид маълумотларни интеграциялаш орқали компания молиявий ресурсларини шакллантириш (Кмр=0,12), таъминотчи ва мижозлар билан алоқалар самарадорлиги (КАС=0,25), корхона ишлаб чиқариш қувватлари, асосий фондлари ва айланма маблағларини сафарбар этиш (КСЭ=0,19), инвестицияларнинг самарадорлигини таъминлаш (КИС=0,23)ни ошириш имкониятлари асосланган;
акциядорлик жамиятларида хўжалик юритиш шаклларини трансформация қилиш ва молиявий маблағларнинг сарфланиши шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган трансформация бўлими ва “мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати” фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялашнинг иқтисодий-молиявий ҳисоб-китоблари асосида инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари давомида ишлаб чиқилган услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
корхона молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш амалиётини  молиявий стратегия ва жамиятнинг умумиқтисодий ривожланиш дастурлари билан ўзаро интеграциясини таъминлашни амалга оширувчи “Молиявий стратегик бошқарув” департаментини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифидан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ корхоналарида молиявий-иқтисодий истиқболли режалар ва стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 10 ноябрдаги 04-19/3152-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий-амалий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибида “Молиявий стратегик бошқарув” департаменти ташкил этилиб, истиқболли молиявий стратегияни ишлаб чиқиш жараёнларининг янада такомиллашувга эришилган, тузилмаларнинг фаолиятини илмий асосда қайта ташкил қилиш имконияти яратилган;
акциядорлик корхоналарида молиявий ресурсларни бошқариш тизимига молиявий стратегияга оид маълумотларни интеграциялаш орқали компания молиявий ресурсларини шакллантириш (Кмр=0,12), таъминотчи ва мижозлар билан алоқалар самарадорлиги (КАС=0,25), корхона ишлаб чиқариш қувватлари, асосий фондлари ва айланма маблағларини сафарбар этиш (КСЭ=0,19), инвестицияларнинг самарадорлигини таъминлаш (КИС=0,23)ни ошириш имкониятлари “Ўзбекгидроэнерго” АЖ корхоналарида молиявий-иқтисодий истиқболли режалар ва стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 10 ноябрдаги 04-19/3152-сонли маълумотномаси). Натижада “Ўзбекгидроэнерго” АЖ корхоналарида ишлаб чиқилган молиявий стратегиялар кўрсаткичларининг аниқлиги янада ошиб, иқтисодий самарадорликнинг ўсишига имкон яратган;
акциядорлик жамиятларида хўжалик юритиш шаклларини трансформация қилиш ва молиявий маблағларнинг сарфланиши шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган трансформация бўлими ва “мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати” фаолиятини йўлга қўйиш таклифидан “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2021 йилга мўлжалланган жамиятни трансформация қилишга оид чора-тадбирлари” дастурини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 10 ноябрдаги 04-19/3152-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий-амалий таклифининг амалиётга жорий қилиниши натижасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг молиявий маблағларининг мақсадли, манзилли ва самарали фойдаланишни таъминловчи таркибий механизм юзага келган;
“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялашнинг иқтисодий-молиявий ҳисоб-китоблари асосида инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистоннинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш Концепциясида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 10 ноябрдаги 04-19/3152-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши оқибатида жамиятни келгуси беш йилликда иқтисодий ривожлантиришнинг молиявий асосларини ишлаб чиқиш имконияти вужудга келиб, концепциянинг илмий асослигини оширган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish