Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердибаева Саодат Улугбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наслий мотосенсор нейропатияларни оптималлаштириш масалалари,ташхислаш даволашни клинико нейрофизиологик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1334.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шоанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади НМСНнинг клиник-нейрофизиологик ва биокимёвий хусусиятларини аниқлаш, ташхисоти ва терапиясини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
наслий мотосенсор нейропатиялар билан касалланган болалар гениалогик шажарасини шархлашда аутосом доминант тип устунлик қилиши хамда гетерозиготали холатларда оғир кечиши исботланган;
наслий мотосенсор нейрапатияларда сезгининг барча турлари бузилиши (юзаки ва чукур) полиневротик типда бўлиб, нейроинфекция асоратларида юзаки сезги бузилишлари аниқланган;
инфекцион генезли нейропатияларда жараён тўлиқ тикланиши, наслий нейропатияларда мушакларнинг мотор ва сезги бузилишлари хисобига секин прогрессив орқага қайтмас жараён ривожланиши аниқланган;
наслий мотосенсор нейропатиялар клиник ривожланиши эрта предикторлари булган мушак маркерларининг ташхисот кўрсаткичлари (Криатининфосфокиназа, Лактатдегидрагиназа ва кальций, магний фосфор алмашинуви) аниқланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда НМCНни эрта ташхислаш ва даволаш тамойилларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
наслий мотосенсор нейропатия ташхиси аниқланган беморларда диагностика усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Наслий мотосенсор нейропатияни диагностик алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-з/71-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда ташхисот, дифференциал ташхисот ва адекват даволаш сифатини ошириш имконини берган;
наслий мотосенсор нейропатия ташхиси бўлган беморларни комплекс даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Наслий мотосенсор нейропатияни даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-з/71-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома даволашнинг иқтисодий, тиббий ва ижтимоий самарадорлигини ошириш, энг кам харажат ва асоратлар ривожланиши хавфи билан кўпроқ беморларга ёрдам бериш, НМСН билан касалланган болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
болаларда НМСНни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича  тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Самарқанд тиббиёт институти, У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб шифохонаси ва Бухоро вилояти «Насриддин Шамс Мед» хусусий клиникаси амалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1июлдаги 08-19173-сон маълумотномаси). Таклиф этилган услубий тавсияномалар болаларда наслий мотосенсор нейропатияни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш ва стандартлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish