Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Зиёда Шахабиддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гемостаз бузилишлари билан муддатдан олдин тугилган чакалокларда МНТ перинатал шикастланишларнинг клиник-неврологик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib916.
Илмий раҳбар; Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шоанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади марказий асаб тизимида структуравий нуқсонлар шаклланишининг прогностик мезонларини аниқлаш билан гемостаз тизими ҳолати ва церебрал бузилишлар механизмларини олдини олиш ва баҳолаш буйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипокоагуляцияга мойил фаоллаштирилган кисман тромбопластин вакти  параметрларини характерловчи гемостаз бузилишлари билан гестация даври муддати орасида богликлик аникланган; 
муддатдан аввал туғилган чақалоқларда жигар морфо-функционал етишмовчилиги сабабли ривожланган гипокоагуляцияга мойил фаоллаштирилган қисман тромбопластин вақти параметрлари узайиши марказий нерв тизими перинатал шикастланиш клиник кўринишларининг оғирлик даражасига таьсири  аниқланган;
муддатдан аввал туғилган чақалоқлар ҳаётининг биринчи кунидан  олд мия ва орқа мия артериялари бассейнида қон оқими секинлашиши хамда Гален венаси бўйлаб қон айланиши бузилишининг хисобига неврологик асоратлар ривожланиши аниқланган;
муддатдан аввал туғилган чақалоқларда марказий нерв тизимининг перинатал шикастланишларини эрта аниқлашга ёндашув гемостаз бузилишларига боглик холда  такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Марказий асаб тизимида структуравий нуқсонлар шаклланишининг прогностик мезонларини аниқлаш билан гемостаз тизими ҳолати ва церебрал бузилишлар механизмларини олдини олиш  буйича олинган илмий натижалар асосида:
марказий нерв тизими перинатал шикастланиши ривожланишини эрта  ташхисот усулларини оптималлаштириш буйича илмий тадкикотнинг натижалари асосида ишлаб чикилган  «Нейросонография ва допплерография маълумотлари асосида МНТ ПШ ривожланишининг дастлабки белгиларини ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 8н-з/132-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома муддатдан аввал тугилган болаларда ташхисот, дифференциал ташхисот ва адекват даволаш сифатини ошириш имконини берган;
муддатдан аввалги тугилган болаларда МНТ ПШ ривожланишининг дастлабки белгиларини ташхислаш бўйича тадқиқот натижалари Республика перинатал маркази ва Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси амалиётларига жорий этилган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 08-20533-сон маълумотномаси). Тадкикот натижаларини амалга ошириш вақтидан илгари туғилган чақалоқларда марказий нерв тизими перинатал шикастланишини эрта ташхислаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish