Эшметов Расулбек Жумязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ультратовуш таъсиридан фойдаланиб нефть тайёрлаш жараёнларини жадаллаштириш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т298.
Илмий раҳбар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори; Акрамов Бахшилла Шафиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турғун сув нефтли эмульсияларнинг сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнларини К-1 деэмульгатори ва совунлантирилган пахта соапстокидан (СПС) яратилган композициялар ҳамда ультратовуш таъсири ёрдамида жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий сув нефтли эмульсиялар таркибида кўплаб эмульгирловчи сирт фаол моддалар мавжудлиги сабабли сув глобулаларининг ҳимоя қобиғи мураккаб ассоциат ва комплекслар ҳисобига турғун бўлиши исботланган;
турғун сув нефтли эмульсиялар таркибидан қолдиқ механик аралашмалар ва тузларни ажратиб олишда флокулянт сифатида совунлантирилган пахта соапстокини қўллаш мумкинлиги аниқланган;
маҳаллий турғун сув нефтли эмульсияларни ультратовуш ёрдамида парчалашда гидродинамик ўзгартиргичга нисбатан магнитострикцион ўзгартиргични қўллаш 1,2–1,3 марта самарали эканлиги исботланган;
ишлаб чиқилган композициялар ва ультратовуш таъсирида маҳаллий турғун сув нефтли эмульсияларни сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнларини мақбул шароитларда қўллаш орқали жадаллаштирилган;
СНЭ сувсизлантириш ва нефтларни тузсизлантиришда ультратовуш таъсири ҳамда К-1 деэмульгатори ва совунлантирилган пахта соапстоки композицияларини бирга қўллаш орқали ушбу жараёнларни жадаллаштиришнинг комбинацион усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ультратовуш таъсиридан фойдаланиб турғун СНЭларни сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнини жадаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
К-1 деэмульгатори ва маҳаллий ювувчи совунлантирилган пахта соапстоки асосида яратилган композициялар «Жарқўрғоннефть» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 22 январдаги 06/12-1-11-сон маълумотномаси). Натижада четдан валюта ҳисобига келтирилган К-1 деэмульгатори сарфини 1,5–2,0 баробар камайтириш ва нефтларни механик қўшимчалардан чуқур тозалаш имконини берган;
турғун СНЭларни тузсизлантириш ва сувсизлантириш жараёнини ультратовуш таъсири ёрдамида жадаллаштириш технологияси «Газлинефтгазқазибчиқариш» ОАЖда ва «Жарқўрғоннефть» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 22 январдаги 06/12-1-11-сон маълумотномаси). Натижада сувсизлантириш вақти 1,3–1,5 марта ва тузсизлантириш миқдорини 1,2–1,3 маротаба қисқартириш имконини берган;
тузли нефтларни чучук сув билан ультратовуш таъсирида ювиш технологияси «Газлинефтгазқазибчиқариш» ОАЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 22 январдаги 06/12-1-11-сон маълумотномаси). Натижада тузли нефтларни 2-3 марта қайта ювиш бир мартагача қисқартирилган ва нефтдаги қолдиқ туз миқдори стандарт талабларга тўлиқ етказиш имконини берган.