Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилдиев Файзулла Бобоқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро амирлигида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар” , 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tar17.
Илмий маслаҳатчи: Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Мусаев Нуриддин Умурзакович, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро амирлигидаги ижтимиой-иқтисодий муносабатлар тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Бухоро амирлигининг шарқий қисмида асосан донли экинлар етиштирилгани, ғарбий туманларда пахта экиш оммалашуви натижасида бошқа қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг қисқариб кетганлиги, ерга ишлов беришда ўша даврнинг илғор технологиялари ва янги воситалари татбиқ қилинмай эски усуллардан фойдаланиб қелиш ҳолатлари, суғориш тизимининг қониқарсизлиги деҳончиликнинг ривожланиши ва юқори ҳосил олишга салбий таъсир қилганлиги аниқланган; 
Шарқий Бухорода ҳунармандчилик соҳалари ўрта аср анъаналарига асосланиб маҳсулот ишлаб чиқаришда анча орқада қолиб кетганлиги, ғарбий ҳудудларда ҳунармандлар Россия империяси ва Европанинг таъсирида замонавий ишлаб чиқариш ютуқларини ўзлаштиргани, XIX асрнинг иккинчи ярмида амирлик бозорларида сотилган маҳсулотларнинг баҳоси XX бошларига келиб сезиларли даражада ўсиб борганлиги ва иқтисодий муносабатларнинг тараққиёти натижасида анъанавий алоқа-савдо йўлларида жойлашган катта шаҳарлар (Бухоро, Қарши, Карки, Чоржўй, Термиз, Душанбе, Ҳисор, Шаҳрисабз, Китоб) халқаро савдо марказларига айланганлиги, савдогарлар сотадиган маҳсулоти ва сармоясига қараб табақалашганлиги далилланган;
амирликда йиғиладиган асосий (хирож, закот, бож ва бошқ.) ва турли қўшимча (закот чакана, миробона, барг пули, қўш пули ва бошқ.) солиқлар тўлиқ миқдорда амир хазинасига етиб бормаслиги, солиқ тизимида порахўрлик, таъмагирлик, маҳалий беклар ва амлакдорлар томонидан қўшимча солиқларнинг жорий қилиниши халқ норозилигига, исёнлар кўтаришига олиб келгани, Шарқий Бухородаги бир қатор бекликлар (Кўлоб, Қўрғонтепа, Қабодиён, Дарвоз, Шеробод) аҳолисининг бошқа ҳудудларга миграцияси юз берганлиги аниқланган;
Бухоро ва Россия ўртасида XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида савдо ҳажмининг ўсиш динамикаси (амирликдан Россияга пахта, ипак, ип-газлама, Қоракўл териси, ҳунармандчилик маҳсулотларининг экспорти, Россиядан темир, пўлат, чўян, мануфактура ва саноат молларининг импорти), мазкур савдо алоқаларида амирликнинг Россияга нисбатан экспорт салоҳиятининг юқори бўлгани ва иқтисодий муносабатлар бухоролик савдогарлар томонидан назорат қилинганлиги, ўзаро савдо жараёнларида муҳим марказ сифатида аҳамиятини сақлаб қолганлиги, шунингдек, амирлик хўжалигига Россия монопол капиталининг кириб келиши бир қатор омилларга асосланганлиги исботланган; 
амирликнинг хориж билан олиб борган савдосида Aфғонистон ва Ҳиндистон етакчилик қилганлиги, амирлик бозорларига Aнглия, Германия, Италия ва Франциядан турли савдо молларининг кириб келиши натижасида Европа ва Россия маҳсулотлари ўртасида кучли рақобат келиб чиқганлиги, инглиз-ҳинд моллари рус маҳсулотларига нисбатан арзон сотилганлиги, Россия империяси амирлик бозорларидан Осиё ва Европа маҳсулотларини сиқиб чиқариш мақсадида уларга нисбан катта миқдорда қўшимча божлар жорий қилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро амирлигидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тарихига доир илмий хулоса ва таклифлардан:
Бухоро амирлигида таълим ва соғлиқни сақлаш тизими, амирликда кечган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, савдо марказлари ва карвонсаройлар фаолияти, Когон – Термиз темир йўлининг қурилиши тарихига доир илмий натижалардан “Бухоро давлат музей қўриқхонаси”да маданий мерос агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан меъморий ёдгорликларни хатловга олишда ва улар тўғрисида маълумотлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2021 йил 15 ноябрдаги 02-01/146-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланиши ташриф буюрувчиларнинг Бухоро амирлигида кечган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисидаги тасаввурлари янада кенгайишига хизмат қилган;
ХIX асрнинг иккинчи ярми – ХIX аср бошларида Бухоро амирлиги аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти, Бухоро амирлигининг Россия билан олиб борган савдо-иқтисодий муносабатлари, амирликнинг хорижий (Осиё ва Европа) мамлакатлари билан олиб борган савдо алоқаларига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий университетида 5120300 – тарих (мамлакатлар бўйича) 5121300 – тарих ва экскурсия – ўлкашунослик иши ва 5120400–археология бакалавриат таълим йўналишлари учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 89-05-14-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланиши талабаларда Бухоро амирлигининг ижтимоий-иқтисодий тарихи ҳақидаги билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга ҳамда уларнинг ўз касб фаолиятида мустақил қарорлар қабул қила олиш қобилиятларини шакллантиришга имкон яратган.
Бухоро амирлигида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, фуқаролар-нинг солиқ тизимига қарши норозилик ҳаракатлари, амирлик иқтисодининг ривожланишида қишлоқ хўжалигининг аҳамияти, Когон – Термиз темир йўлининг амирлик иқтисодига кўрсатган ижобий ва салбий таъсири, амирлик иқтисодининг ривожланишида Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон ва Европа давлатлари билан олиб борилган савдо алоқаларнинг ўрнига оид илмий натижалардан “О‘zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “О‘zbekiston” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 17 мартдаги 06–31-609-сон маълумотномаси). Кўрсатувда ўз аксини топган илмий маълумотлар телетомошабинларнинг Ўзбекистонда Бухоро амирлиги тарихига доир билимларини оширишга хизмат қилган.
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро амирлигида олиб борилган ички ва ташқи савдо муносабатлари, амирликка Россия капитали ва саноатнинг кириб келиши, амирликда Россия банки ва фирмаларининг фаолияти борасидаги натижалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят муассасасида меъморий ёдгорликлар кўргазмаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” ҳайрия жамоат фондининг 2021 йил 12 декабрдаги 01–40/03-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Бухоро амирлигининнг ижтимоий-иқтисодий тарихини ўганишга, амирликнинг хориж мамлакатлари билан олиб борган савдо алоқаларини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish