Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаев Бахтиёр Қурбоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта Зарафшон воҳаси тош даври маданиятлари (Зирабулоқ топилмажойи материаллари асосида)», 07.00.06 - Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tar248.
Илмий раҳбар: Ширинов Темур Ширинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Сулаймонов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Мавлонов Ўктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади таҳлилнинг янги, замонавий техник-типологик ва морфологик усуллар ёрдамида Зирабулоқ топилмажойи археологик материалларини маданий-даврий хусусиятларининг ҳаққоний талқинларини ишлаб чиқиш ва ёдгорликнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрнини ҳамда Зирабулоқни ибтидоий аҳолисининг маданий, ижтимоий-иқтисодий ва кундалик турмуш тарзини очиб беришдан иборат. 
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зирабулоқ топилмажойи тош ашёлари орасида тишсимон элементларнинг постдепозицион ва механик характерга эгалиги асосида уларнинг ўрта палеолит даври маданиятларининг параллел леваллуа-мусте варианти эканлиги аниқланган; 
Ўрта Зарафшон воҳасида сўнгги палеолит даврининг бошларига оид тош қуроллар мажмуаларида  ўрта ва сўнгги палеолит даври индустриялари ўртасида техник-типологик ва маданий ворисийликнинг мавжудлиги аниқланган;
Зирабулоқнинг илк сўнгги палеолитга оид индустрияси мажмуаси кўп жиҳатдан Ғарбий Европанинг ориняк маданияти материалларига ўхшашлиги асосланган;
 Зирабулоқ аҳолисининг хўжалик тури-овчилик, термачилик шунингдек балиқчилик бўлганлиги исботланган;
Зирабулоқда сўнгги палеолит даврида тош қуролларга ишлов бериш техникасида, жумладан, тош қуролларга ишлов беришда ретушларнинг тартиблилиги, параллеллиги ва тизимлилиги, шунингдек, тош синдириш техникасида енгил тош ушатғичнинг қўлланила бошланишида  катта эволюцион ўзгаришлар рўй берганлиги исботланган; 
Тош мажмуалари орасида аниқланган микропластинкалар ва пластиналарни воситачи ёки эзиш техникаси ёрдамида чақмоқлаб олинганлари ҳамда тош қуроллари орасида гардишсимон қирғиччалар, конвергент шаклли митти қирғичлар, айрим кесгичлар, геометрик трапеция ҳамда учбурчак қуролларнинг мавжудлиги Зирабулоқда мезолит даврида ҳаёт давом этганлиги далилланган.
III.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта Зарафшон воҳаси тош даври маданиятлари (Зирабулоқ топилмажойи материаллари асосида) мавзусидаги  диссертация  бўйича  қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Зирабулоқ топилмажойи тош ашёлари орасида тишсимон элементларнинг постдепозицион ва механик характерга эгалиги асосида уларнинг  ўрта палеолит даври маданиятларининг параллел леваллуа-мусте варианти эканлиги  тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканалида “Кўҳна манзиллар” телекўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканали” давлат муассасасининг 2022 йил 19 июлдаги 01-06-1138-сон маълумотномаси). Натижада  томошабинларнинг Ўрта Зарафшон воҳаси тош даври тарихи, моддий ва маданий ҳаётига доир янги маълумотларни эгаллашларига хизмат қилган;
Ўрта Зарафшон воҳасида сўнгги палеолит даврининг бошларига оид тош қуроллар мажмуаларида  ўрта ва сўнгги палеолит даври индустриялари ўртасида техник-типологик ва маданий ворисийликнинг мавжудлиги, шунингдек Зирабулоқнинг илк сўнгги палеолитга оид индустрияси мажмуаси кўп жиҳатдан Ғарбий Европанинг ориняк маданияти материалларига ўхшашлиги тўғрисидаги хулосалар, таклиф ва тавсиялардан маданий меросимизни сақлаш ва уни келажак авлодга бус-бутун етказиш, туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги халқаро “Олтин мерос” фонди амалий тадбирларини ўтказишда, истиқболдаги режаларини белгилашда кенг фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022 йил 12 июлдаги 01-26-24.06/22-сон маълумотномаси). Натижада халқимизнинг бой ўтмиш меросимиз тарихига доир янги маълумотларни қўлга киритишга хизмат қилган;
Зирабулоқ аҳолисининг хўжалик тури-овчилик, термачилик шунингдек балиқчилик бўлганлиги   тўғрисидаги маълумотлардан ЎзР ФА Археологик тадқиқотлар институтида 2010-2012 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-001-“Қўқон шахри ва унинг атрофини археологик ўрганиш” мавзусидаги хўжалик шартномаси асосидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 1 августдаги 3/1255-1803-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ҳудудида қадимги аҳолининг хўжалик турмуш тарзи тўғрисидаги янги маълумотларни қўлга киритишга хизмат қилган.
Зирабулоқда сўнгги палеолит даврида тош қуролларга ишлов бериш техникасида, жумладан, тош қуролларга ишлов беришда ретушларнинг тартиблилиги, параллеллиги ва тизимлилиги, шунингдек, тош синдириш техникасида енгил тош ушатғичнинг қўлланила бошланишида  катта эволюцион ўзгаришлар рўй берганлиги,шунингдек тош мажмуалари орасида аниқланган  микропластинкалар ва пластиналарни воситачи ёки эзиш техникаси ёрдамида чақмоқлаб олинганлари ҳамда тош қуроллари орасида гардишсимон қирғиччалар, конвергент шаклли митти қирғичлар, айрим кесгичлар, геометрик трапеция ҳамда учбурчак қуролларнинг мажмуасидан  Самарқанд давлат музей қўриқхонасида ва унинг Пахтачи тумани тарихи филиалида экспозицияларни яратилишида кенг фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 19 июлдаги 02-01/2149-сон маълумотномаси). Натижада музей экспонатлари орасидан жой олган ушбу ашёлар музейга ташриф буюрувчиларга Ўрта Зарафшон воҳасида яшаган аждодларимизнинг турмуш тарзи, тошга ишлов бериш технологиялари, хўжалиги ва маданий ҳаёти ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишларида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish