Sayt test rejimida ishlamoqda

Тохтамуратов Дилшод Мидхатовичнинг
ихтирога патент асосида диссертация ҳимоясисиз 
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Оловбардош ва мустаҳкам қурилиш материалларини олиш технологиясини яратиш ва физик-механик хусусиятларини тадбиқ этиш”, 05.10.02 - Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги (техника фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/T2025.
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор Маджидов Ином Уришевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий минерал хом ашёлар асосида яратилган юқори оловбардош ва иссиқликдан ҳимоялаш хусусиятига эга бўлган қурилиш  материалларини янги таркиблари ва уларни тайёрлаш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хом ашёлар доломит, кальций карбонат, алюминий оксиди, натрийли суюқ шиша ва микрокремнезёмлар асосида ишқорий ва кислотали шароитларда ғовакдор структурали янги силикат таркиблар олинган ва улар асосида юқори даражадаги термик ва оловбардош бўлган плиткали қурилиш материалларини янги турдаги намуналари олинган;
танлаб олинган асосий компонентлар доломит ва алюминий оксидларининг дисперслик даражаси, миқдорий нисбатлари ҳамда ишқорий ва кислотали шароитлардаги хоссаларининг ўзгаришларини тадқиқ қилиш ва оптимал қийматларини топиш орқали керакли даражадаги ғовакдорлик ва оловбардошликга эга бўлган силикат таркибли материаллар олиш усуллари такомиллаштирилган;
маҳаллий хом ашёлар доломит, кальций карбонат, алюминий оксиди, натрийли суюқ шиша ва микрокремнезёмлар асосида ўзига хос кимёвий таркиб ва ғовакдор структура хосил бўлиши ҳисобига янги материалларнинг оловбардошлилигининг юқори даражага етишига ҳамда бино ва иншоотларнинг ўзига хос ёнғинларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш самарадорлиги параметрларининг оширилганлиги асосланган; 
юқори дисперсли доломит, кальций карбонат ва алюминий оксидлари, натрийли суюқ шиша, микрокремнезёмлар асосида олинган ғовакдор силикат таркиблар ва улар асосида плиткали қурилиш материалларини ишлаб чиқаришнинг оптимал шароитларини аниқлаш орқали ғовакдор структурали, юқори ҳарорат таъсирига бардошли, экологик тоза қурилиш материалларининг энергия тежамкор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Оловбардош ва мустаҳкам қурилиш материалларини олиш технологиясини яратиш ва физик-механик хусусиятлари такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хом ашё доломит минераллари, натрийли суюқ шиша ва бошқа қўшимчалар асосида олинган янги турдаги оловбардош қурилиш материалларининг янги таркибли намуналари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарига ишлаб чиқариш учун жорий қилинган.  (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 14 апрелдаги 17-06/3762-сон маълумотномаси).  Тадқиқотлар натижасида оловбардош ва мустаҳкам қурилиш материалларини олиш технологиясини яратиш ва физик-механик хусусиятларини яхшилаш имкониятини берган. Экологик тоза қурилиш материалларининг энергия тежамкор технологияси олиш усулари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish