Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Зулфия Махмуджановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тapмоғи номи): “Ўзбекистон иқлим шароитида энергия ва биоўғит оладиган биогаз қурилмаларнинг ишончлилигини баҳолаш”, 05.05.06 - «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ихтисослиги буйича.
Диссертация мавзуси руйхатга олинган ракам: В 2018.2.PhD/Т522.
Илмий раҳбар: Имомов Шавкат Жаҳонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация    бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК раками: Фapғонa политехника институти, PhD.03/27.02.2020.T.106.02.
Расмий    оппонентлар:    Алиназаров Алишер Хайдаралиевич, техника фанлари номзоди, профессор; Воҳидов Акмал Улашевич, техника фанлари буйича PhD.
Етакчи ташкилот: Буҳоро Давлат университети.
Диссертация йуналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон иқлим шароитида энергия ва биоўғит оладиган биогаз қурилмаларнинг ишончлилигини баҳолаш орқали самарадор ва узлуксиз ишлашини таъминлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биогаз қурилмаларнинг шакли, юкланиш услуби, жойлашуви, аралаштириш тури, иситиш тизими, бижитиш режими ва материал турини ҳисобга олган ҳолда доимий ташҳис қўйиш имконини берувчи, ишлаш ва тўхташ сабаблари ўртасидаги аломатли боғлиқликларни ифодаловчи матрица яратилган;
заҳирали тикланмайдиган ва тикланадиган биогаз қурилмалари учун Марков жараёни ишончлилик модели асосида тикланиш ва тўҳташ частотасидаги боғлиқ ҳолда башорат қилинаётган тўхташлар жадаллиги, тўхташлар орасидаги ўртача вақт ва ишончлилик коэффициентини аниқлаш учун математик ифода олинган;  
илк бор иқлим омиллари бўлган атроф-муҳит ҳарорати ва ҳаво намлигининг агрессив муҳити ҳисобига биогаз қурилмасининг тизими ва жиҳозларнинг турли бўғинларида тадрижий тўхташларни юз бериш эҳтимоллиги ишлаб чиқилган;
илк бор биогаз қурилмаларни лойиҳалаш даврида қурилмаларнинг ишончлилигига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда эҳтимолли- мантиқий модели сифатида тўхташ ва ишончлилигини баҳолаш усули яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Ўзбекистон иқлим шароитида энергия ва биоўғит ишлаб чиқувчи биогаз қурилмаларнинг ишончлилигини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
Органик чиқиндиларни қайта ишловчи 30 м3 биогаз қурилмасини лойиҳалаштириш ва ишга тушириш даврида қурилманинг ишончли ва тўхтовсиз ишлашини таъминлаш услубиёти жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 10 майдаги 07/33–2865-сон маълумотномаси). Натижада бир йилда биомассани қайта ишлаш учун сарфланадиган 414,5 кВт∙соат электр энергиясини тежалишига эришилган. 
Ўзбекистон иқлим шароитида 10, 30, 50, 180 м3 биогаз қурилмаларни лойиҳалаштириш даврида тизимни тўхташига таъсир этувчи омиллар аҳамиятини аниқловчи дастурий таъминоти жорий этилган (“DIO ARX PROJECT” МЧЖнинг 11.01.2021 № 01-11/2021 сонли далолатномаси, “МОВИЙ-САДАФ” х/к.нинг 2020 йил «24» декабрдаги  Лиц. АЛ 000201 № 134_сонли далолатномаси, “Саловат-Сифат лойиха” МЧЖнинг 2021 йил 21 майдаги 61-1/1 сонли далолатномаси, Сувлойиха ДУК нинг 2021 йил 12 январдаги №3-сонли далолатномаси). Натижада анъанавий тизимда  лойиҳалаштирилган қурилмага нисбатан модернизация ва эксплуатацион харажатларни 5 248 976 сўм иқтисод қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish