Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинов Отабек Одил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Improving the reliability of internal combustion engines of passenger cars by improving the properties of motor oils with antimicrobial additives», 05.08.06 – «Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T2002.
Илмий раҳбар: Ташпўлатов Марвар Мукадырович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, PhD.22/01.02.2022.T.144.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлар доктори, профессор.
Мўминжонов Ниғмат Мухимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ёнув двигатели деталларининг ишончлигини ошириш учун микробларга қарши қўшимчаларни танлаш йўли билан мойларнинг физик-кимёвий ва ишлатиш хоссаларини яхшилашга йўналтирилган тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Енгил автомобил ИЁДларининг бевосита иссиқ иқлим шароитида ишлашида мотор мойларининг асосий физик-кимёвий ва ишлатиш хоссаларига микроорганизмларнинг таъсири остида зарарланиши асосланган;
мойларда эксплуатация шароитларида уларнинг микроорганизмларга бардошлилигини таъминлайдиган микробларга қарши қўшимчаларнинг самарали концентрацияси аниқланган;
микробларга қарши қўшимчаларнинг мотор мойлари хоссалари тавсифларининг параметрларига таъсир механизми белгиланди ва мойларнинг физик-кимёвий ва ишлатиш хоссаларининг мақбул параметрларини таъминлайдиган концентрация диапазонлари аниқланган;
Мотор мойи ва фильтрларга микроорганизмларнинг таъсир механизми хисобга олинган холда алмаштириш муддатлари учун тавсиялар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мотор мойларининг хусусиятларини микробларга қарши қўшимчалар билан яхшилаш орқали енгил автомобилларнинг ички ёнув двигателларининг ишончлилигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мотор мойларидаги микроорганизмларга қарши қўшимчаларни қўллаш Андижон вилоятидаги “Андижон Автотеххизмат” МЧЖ да жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2021 йил 07-декабрдаги № 09/06-25-2234-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида назорат остига олинган енгил автомобилларнинг мотор мойи ресурси, юриш масофаси 7-8 минг кмдан 12 минг кмгача ошириш имконини берган;
микробларга қарши қўшимчаларни ёнилғи-мой маҳсулотларида қўлланилиши «Уз-Донг Янг Ко» МЧЖ Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида жорий этилган. (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2021 йил 07-декабрдаги № 09/06-25-2234-сонли маълумотномаси). Натижада заводнинг гидравлик термопласт автоматлари иш ресурларини 10-15% гача ва гидравлик мойларнинг хизмат муддатини 5-7% гача, шунингдек техник хизмат кўрсатиш ҳажмини қисқартириш, мой ва бошқа элементлар тежалишини 6-7% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish