Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламуратова Айжамал Жумамуратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотаси билан қайта ишлаш асосида фосфорли ва азоткальцийли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т166.

Илмий раҳбар: Эркаев Актам  Улашевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович,  техника фанлари доктори, профессор, академик; Шамшидинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик  институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: паст навли Марказий Қизилқум фосфоритларини нитраткислотали қайта ишлаш асосида концентрланган фосфорли, суюқ азоткальцийли ўғитлар ва кимёвий чўктирилган кальций карбонатини олишнинг чиқиндисиз самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аммоний ва кальций нитратлари, карбонатлари ва фосфатлари иштирокида гетероген фазали мувозанатдаги сувли системаларда қаттиқ фазаларнинг мавжуд бўлишининг концентрацион ва ҳарорат чегаралари аниқланган;

АКН айланма эритмалари билан карбонатли фосфоритларнинг кальций модулини камайтириш билан бир вақтда суспендирланган ўғитлар олиш усули ишлаб чиқилган;

кальций нитратини аммоний карбонат тузлари билан конверсия қилиш айланма аммоний нитрати эритмаси ва кимёвий фаоллашган кальций карбонатини олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;

дастлабки ишлов берилган фосфат хомашёсини нитрат кислотаси билан парчалаш жараёнига технологик параметрлар таъсири аниқланган бўлиб, АКН иштирокида нитраткислотали экстрактни аммонийлаштириш ва бирламчи фосфорли ўғитлар олиш технологияси яратилган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Марказий Қизилқум фосфоритларини нитраткислотали қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бойитилмаган фосфоритларни фосфорли ва суюқ азоткальцийли ўғитларга комплекс қайта ишлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05335, 2007 й.). Натижада таннархи бўйича ишлаб чиқарилаётган ўғит – нитрофосга нисбатан 1,5–2 баробар арзон бўлган концентрланган фосфорли ўғитлар олиш имконини берган;

преципитат типидаги фосфорли ўғитлар ва суюқ азоткальцийли ўғитлар олиш технологияси  «Самарқандкимё» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 29 январдаги 01/3-401/П-сон маълумотномаси). Натижада юқори карбонатли паст навли фосфоритларни нитрат кислотасида юқори иқтисодий самарадорлик билан қайта ишлаш асосида концентрланган фосфорли ҳамда суюқ ўғитларни ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish