Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллабеков Исломбек Аълобековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос станцияларининг сув кўтарувчи агрегатларини частота билан ростланадиган электр юритмалар асосида энергия самарадор бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T1324.
Илмий раҳбар: Сапаев Хушнуд Бабажанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Тоиров Олимжон Зувурович техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: “Тошкент давлат ахборат технологиялари университети” 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Алоҳида ва умумий қувурга ишлайдиган насос агрегатларини частота билан ростланадиган электр юритмалари асосида насос станциясининг энергетик самарадорлигини оширишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергияси истеъмолининг солиштирма сарфини энг кам қийматларини таъминлаш мезони асосида насос станциясини бошқариш усули такомиллаштирилган;
“частота ўзгартиргич – асинхрон двигател – насос – босимли қувур” тизимининг сув босимини барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда талаб этилган сув миқдорини етказиб беришни таъминлаш асосида насос агрегатларини оптимал бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган; 
суғориш насос станцияси аванкамерасидаги сув сатҳини ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда талаб этилган сув миқдорини етказиб бериш графиги асосида автоматлаштирилган бошқариш тизими ишлаб чиқилган;
сув таъминоти насос станциясининг умумий босим қувуридаги талаб этилган сув босимини барқарорлигини таъминлайдиган автоматлаштирилган бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Насос станцияларининг сув кўтарувчи агрегатларини частота билан ростланадиган электр юритмала-рининг энергия самарадор бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
насос агрегатини частота билан ростланадиган электр юритмаси “Чилонзор сув тақсимлаш иншооти” насос станциясида жорий этилди (“O’zsuvta’minot” АЖ нинг 2022 йил  6 июндаги №2/24-1513-сонли маълумотномаси). Натижада йиллик иқтисодий самарадорлик 124 624 000 (бир юз йигирма тўрт миллион олти юз йигирма тўрт минг) сўмни ташкил этган;
насос станциясини бошқариш қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан Ихтиро учун патент олинган (№ IAP 06640; 2021й.). Натижада частота билан ростланадиган алоҳида босим қувурига ишловчи насос агрегатларини талаб этилган сув миқдори графиги ва етказиб бериладиган сув миқдори графиклари ўзаро тенглиги таъминлашга эришилди;
насос станциясини бошқариш қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан Ихтиро учун патент олинган (№ IAP 07007; 2022й.). Натижада частота билан ростланадиган умумий босим қувурига параллел ишловчи насос агрегатларини қувурдаги талаб этилган сув босимнинг керакли қийматини барқарор сақлашга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish