Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманбекова Гулмира Кадирбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стоматологик муассасалар ўрта тиббий ходимларининг фаолиятида дипломдан кейинги таълимни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.3.PhD/Tib1441.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Деточкина Виолетта Робертовна тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Қозоғистон Республикаси); Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади стоматология ихтисослигидаги ўрта тиббий ходимларнинг дипломдан кейинги таълим тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стоматология соҳасидаги ишлаётган тиш техниклар ва стоматолог ёрдамчиларининг малака даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик тайёргарлигига мос келадиган табақалашган малака ошириш дастурларини йўлга қўйишнинг самарадорлиги илмий асосланган; 
илк бор дипломдан кейинги таълим тизимида стоматолог ёрдамчиларининг малакавий салохиятини оширишда индивидуал ўқув режани бажариш касбий фаолият жараёни сифатига ижобий таъсири ижтимоий сўровномалар асосида исботланган;
дипломдан кейинги таълим тизимида стоматолог ёрдамчиларини рақамлаштирилган дастурий платформа орқали аттестациядан ўтказиш, устувор усул эканлиги илмий асосланган;
илк бор амалиётда стоматолог ёрдамчиларининг бошланғич касбий тайёргарлигининг тегишли даражасини босқичма-босқич баҳолаш усули яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
стоматологик муассасалар ўрта тиббий ходимларининг фаолиятида дипломдан кейинги таълимни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлашга жорий этилган:
стоматологик муассасалар ўрта тиббиёт ҳодимларини дипломдан кейинги таълими ҳолатини ўрганиш ва камчиликларини аниклаш бўйича олиб борилган тадқикотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўрта тиббий ходимларни дипломдан кейинги таълимини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 январдаги 8н-д/9–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома соғлиқни сақлаш амалиётига стоматология муассасаларининг ўрта тиббиёт ходимлари мисолида дипломдан кейинги ўқув жараёнини такомиллаштириш, муқобиллаштириш, сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор ўқув-услубий тавсияларни киритиш имконини берган;
узлуксиз тиббий талим тизимида мавжуд бўлган ишдан ажралган ва ишдан ажралмаган (дистанцион) ўқитиш шакилларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқикотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Дипломдан кейинги таълимдаги малака ошириш циклларида стоматологик йўналишдаги ўрта тиббий ходимларни дистанцилон таълими ва кундузги тайёргарлигининг қиёсий таҳлили” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 январдаги 8н-д/10 –сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ўрта тиббиёт ходимларининг дипломдан кейинги таълим тизими даражасида ўқув жараёни сифатини оширишга имкон берган;
стоматологик муассасалар ўрта тиббий ходимларининг фаолиятида дипломдан кейинги таълимни такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 7-стоматология поликлиникаси, Нукус шаҳридаги Республика стоматология поликлиникаси, Фарғона вилояти Вилоят стоматология клиникаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 февралдаги 8н-з/48-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида соғлиқни сақлаш амалиётида фаолият юритувчи ўрта тиббиёт ходимлари мисолида узлуксиз касбий таълим тизимида малака оширишнинг юқори сифат ва самарадорлигига эришиш ва натижада тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish