Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубов Нурбек Райимбергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда уй-жой сиёсати (1991-2021 йй.): тарихий таҳлил”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1031.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сарыбаев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент; Ишқуватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021 йилларда Ўзбекистонда уй-жой сиёсати тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда уй-жой сиёсати уй-жой фондларини хусусийлаштириш оқибатида хусусий турар-жойлар улушининг ошганлиги (1991-2000 йй.), аҳолининг маълум бир қатламлари учун уй-жой қурилишининг кенгайганлиги (2001-2015 йй.), барча аҳоли қатламини уй-жой билан таъминлаш мақсадида шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида турар-жойлар қуриш ривожланганлиги (2016-2021 йиллар) каби учта босқичда шаклланганлиги асосланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида турар-жойларни асосан маҳаллий аҳолининг ўзлари қурганлиги, кейинчалик хусусий қурилиш ташкилотларининг юзага келиши ҳамда аҳолига имтиёзли кредитлар асосида турар-жойлар таклиф этилиши натижасида аҳолининг тайёр турар-жойларни сотиб олиш имконияти ошганлиги далилланган;
1991-2021 йиллар оралиғида шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида якка тартибдаги ва кўп қаватли турар-жойлар қурилишининг ривожланиб бориши бир кишига тўғри келадиган яшаш майдони ҳажмининг ошишига олиб келганлиги аниқланган; 
коммунал хизмат кўрсатиш ширкатларининг ташкил этилиши натижасида соҳани марказлаштирилган ҳолда бошқариш амалиёти тугатилганлиги ва бу ҳолат аҳолининг коммунал хўжалик бўйича муаммоларини самарали ечишга хизмат қилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2021 йилларда Ўзбекистонда уй-жой соҳаси тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида: 
мустақилликнинг дастлабки йилларида турар-жойларни асосан маҳаллий аҳолининг ўзлари қурганлиги, кейинчалик хусусий қурилиш ташкилотларининг юзага келиши ҳамда аҳолига имтиёзли кредитлар асосида турар-жойлар таклиф этилиши натижасида аҳолининг тайёр турар-жойларни сотиб олиш имконияти ошганлиги, коммунал хизмат кўрсатиш ширкатларининг ташкил этилиши натижасида соҳани марказлаштирилган ҳолда бошқариш амалиёти тугатилганлиги ва бу ҳолат аҳолининг коммунал хўжалик бўйича муаммоларини самарали ечишга хизмат қилганлигига оид таҳлилий маълумотлар ва олинган илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва комиссиялари мажлисларида мулк ҳуқуқи, уй-жойга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, уй-жойдан фойдаланишда янги ҳуқуқий муносабатлар ҳамда ер участкалари тақсимланишда очиқлик ва шаффофлик таъминлашга доир қонун лойиҳалар муҳокамасида ҳамда қўмита ва комиссияларнинг назорат-таҳлил фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 1-сон маълумотномаси). Натижаларнинг Сенатнинг уй-жой соҳасига доир қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилиши ушбу ҳуқуқий ҳужжатларнинг янада такомиллашувига ҳамда қўмита ва комиссиялар назорат-таҳлил фаолиятида тарихий-таҳлилий маълумотлардан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда уй-жой сиёсати уй-жой фондларини хусусийлаштириш оқибатида хусусий турар-жойлар улушининг ошганлиги (1991-2000 йй.), аҳолининг маълум бир қатламлари учун уй-жой қурилишининг кенгайганлиги (2001-2015 йй.), барча аҳоли қатламини уй-жой билан таъминлаш мақсадида шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида турар-жойлар қуриш ривожланганлиги (2016-2021 йиллар) каби учта босқичда шаклланганлиги, 1991-2021 йиллар оралиғида шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида якка тартибдаги ва кўп қаватли турар-жойлар қурилишининг ривожланиб бориши бир кишига тўғри келадиган яшаш майдони ҳажмининг ошишига олиб келганлигига оид маълумотлардан “O`zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини ёзишда фойдаланилган (“O`zbekiston teleradiokanali” давлат муассасасининг 2022 йил 28 июлдаги 02-06-1190-сон маълумотномаси). Натижалар телетомошабинларнинг мустақиллик йилларида Ўзбекистонда уй-жой сиёсати тарихи, жумладан, шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида уй-жой қурилишнинг ривожланиши, турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқининг кучайиши, уй-жой қурилишни давлат томонидан ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан қўллаб қувватланишининг ортиб бориши тўғрисидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish